RU

Последние новости

08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  1 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  4 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  59 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2

"Мухлислар "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини кўзда ёш билан кутди, 2022 йил Фарғона йили бўлади" - Носир Отақўзиев Новости

"Мухлислар "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини кўзда ёш билан кутди, 2022 йил Фарғона йили бўлади" - Носир Отақўзиев

Бугундан эътиборан расман жорий йилги Суперлига баҳсларига старт берилади.

Нефтчи

Шахзод Убайдуллаев - 89'

Суперлига. Тур 1

02/03/2022, 18:30

0
:
1
Завершен

Коканд-1912

45'
90'
17'  Ойбек Киличев
25'  Даниэль Стойкович
41'  Лутфулла Тураев (Александар Ешич)
65'  Ойбек Киличев (Сироджиддин Кузиев)
65'  Аббос Гуломов (Суннатилла Абдуллажонов)
65'  Улугбек Хошимов (Марко Шарич)
78'  Иззат Абдуллаев (Шахзод Убайдуллаев)
89'  Шахзод Убайдуллаев
90'  Шахзод Убайдуллаев
46'  Санат Шихов (Сардор Азимов)
77'  Билол Тошмирзаев (Жамшид Ҳасанов)
78'  Мумин Мелиев (Шахзодбек Нурматов)
83'  Ойбек Рустамов

Биринчи турнинг илк кунида Фарғонада икки азалий рақиб "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" тўқнаш келса, илк бор элитада иштирок этаётган "Олимпик" Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади. Ўз-ўзидан маълумки барчанинг диққат эътибори Яйпанда бўлиб ўтадиган водий дербисига қаратилади. Ўзбек футболида ўз номига эга клуб "Нефтчи"нинг уч йилдан сўнг яна кучлилар сафига қайтгани маҳаллий мухлисларни хурсанд қилгани шубҳасиз. Шу боис бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрамини кўрсак ажабланмаймиз. 

Албатта қуръа ташланган вақтданоқ ҳамма мазкур учрашув ҳақида турлича фикрлар билдирди, тахминлар янгради. Биз эса мутахассисга юзланишга қарор қилдик. Бу борада ўз вақтида икки жамоада тўп тепган, ҳозирда Фарғона футбол ассоциацияси вице-президенти Носир Отақўзиев мулоҳазалари билан бўлишди. 

 - Бугун старт оладиган мавсум муросасиз ва жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Ҳар бир ўйинда жамоалар мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилади. Водий дербисига эса ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий дербига хос ўйин кутмоқда. 

Носир Отақўзиев учрашув олдидан икки жамоанинг имкониятларини чамалашга ҳаракат қилиб кўрди. Мутахассис фикри давомида жамоалар амалга оширган трансферларга ҳам алоҳида тўхталди. 

 - Бугун биринчи тур. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бир нарсани аниқ айта оламанки, икки жамоа бир-бирига муросасиз ўйин таклиф қилади. "Нефтчи" қишда яхши трансферларни амалга оширди. Ўйлайманки, янги қўшилганлар ўзини оқлайди. "Қўқон-1912"нинг ярим ҳимоясига аввал тўп тепган етакчилар Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Сидиқов қайтди. Таркибида Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков каби тажрибали футболчиларни сақлаб қолди. "Нефтчи" Лутфулла Тўраев, Аброр Исмоилов, Мирзоҳид Ғофуров сингари ижрочилар билан юқори мақсадлар сари интилади, деб ўйлайман. 

"Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини футбол оммаси бошқача кайфият ва қувонч билан қабул қилди, дея оламиз. Носир Отақўзиевнинг бу борадаги фикри қандай? 

- Бутун Фарғона халқи, мухлислар ушбу воқеани 3 йил кўзида ёш билан кутди. Сўзсиз катта байрам бўлади. 2022 йил худо хоҳласа Фарғона йили бўлади. Ҳаммани Суперлига старти билан табриклайман ва омад тилайман.

Олимпик

Суперлига. Тур 1

02/03/2022, 18:30

0
:
0
Завершен

Сурхон

45'
90'
46'  Темур Мамасидиков (Бектемир Абдуманнонов)
46'  Абубакрризо Турдалиев (Мухаммадкодир Хамралиев)
58'  Фаррух Мухторов (Даврон Анваров)
74'  Русланбек Жиянов (Мухаммадали Гиясов)
79'  Мухаммадкодир Хамралиев
23'  Бахтиёр Касимов
55'  Бобуржон Акбаров
61'  Луис Мигель Кесада
64'  Нуриддин Хасанов (Мирослав Маркович)
69'  Луис Мигель Кесада (Абдулазиз Юсупов)
69'  Мурод Бободжанов (Шарофиддин Шобиров)

- Тошкентдаги "Олимпик" - "Сурхон" учрашуви ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин тенг курашлар остида кечиши мумкин. Чунки термизликлар таркибида тажрибали футболчилар кўп. "Олимпик"да иқтидорли ёшлар жамланган. Бу дегани ёшлар кўп ҳаракатда бўлишади. Тажрибали ижрочилар кам ва аниқ ҳаракат қилади. Бир нарсани таъкидлашим шарт, илк турларда кутилмаган натижалар гувоҳи бўлишимиз ҳеч гапмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика