Мутолаа учун. Футболчиликдан чарчаган ҳайдовчи
20 апр 2020 12:40
Новости
Бу одам ҳақида кўпчилик билмайди. Ҳаттоки аргентиналикларнинг ўзи ҳам фақатгина бир сабаб билан уни ёдга олишлари мумкин: 1995 йилда "Бока" дарвозасига урилган гол.
25 йил олдин урилган гол фантастик бўлмаган, умуман олганда Нестор Фабрининг бошига теккан ҳолда дарвозага кириб кетган. Шунингдек, гол муҳим аҳамият касб этмаган ҳам: ўшанда чемпионатнинг энди 8-тури эди. Бироқ "Расинг" 1987 йили 6:0 ҳисобида ютганидан кейин 22 ўйин деганда "Бока"ни мағлуб этганди. "El Grafico" нашри газетаси муқовасига Галарсанинг шерикларини қучоқлаб тушган расмига: "Расинг" мавсумни қутқарди", деб ёзиб қўйди.
Жамоада Пьохо Лопес, Густаво Костас, Турк Гарсия, Негро Клаусен каби футболчилар билан бирга ўйнардим. Улар ҳақиқий харсангтошдек эдилар. Ёдимда, "Бока"га қарши ўйиндаги ғалабадан кейин биз кийиниш хонасида байрам қилиб, бир-биримизни пивога чўмилтиргандик. Келдик, ютдик ва уларнинг чемпионлигини барбод қилдик".
Ўша пайтларда "Расинг"ни дисквалификациядаги Диего Марадона (Карлос Френ билан биргаликда) шуғуллантирарди. Хўш, нима учун чемпионлик барбод бўлди - "Бока" ўша пайтда юқори ўринда эди ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаганди, навбатдаги 5 ўйинда эса жамоа атиги 1 марта ғалабага эришди. Ҳа, умуман олганда "Бока" жуда ёмон даврларни ўтказаётганди: улар 1998 йили Карлос Бьянкининг олтин даврига қадар 6 йил давомида ҳеч нима ютишмаганди.
Галарсанинг футболдаги ҳаёти унчалик порламади, бироқ у футболга шундай отилиб, ёрқин тарзда кириб келганди. "Бомбонера"даги ғалабага қадар "Расинг"ни Карлос Бабингтон бошқараётганди, бироқ "Феррокариль Оэсте" жамоасига қарши ўйинга янги футболчи Адриан де Висентенинг трансфер ҳужжатлари Швейцариядан етиб келмади.
"Галарса, тайёр бўл, ушбу ҳафтада дебют қиласан", - деганди Бабингтон, учрашувга бир неча дақиқа қолганида эса: "Қани, йигитча, олға! Бугун дубль қилишинг керак".
"Шундай бўлишига ишонармидингиз? Биринчи голим жуда ҳам чиройли бўлганди: мен Рубен Айяла ва Херманн Бургосларни ортда қолдириб, зарба йўлладим: улар мамлакатнинг энг катта футболчилари эди".
Орадан вақт ўтиб, унинг "Бока"га урилган голдан яна биридан бўлди (футболчининг зарбалари кучли бўлгани учун Марадона унга узоқдан тез-тез зарба бериб туришини маслаҳат берганди), бироқ шундай ҳиссиётлар пайдо бўлди-ки, дебютидаёқ Галарса пасайишни бошлади. "Расинг" 2:0 ҳисобидаги ғалабани бой берди ва турнир жадвалида "Ривер Плейт"дан ўтиб кетиб, чемпионат етакчиси мақомига эга бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди. Чемпионат якуни сайин жамоанинг иши ортга қараб кетди, сўнгги турларда "Колон" "Расинг"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Тўп билан яхши ҳаракатлана оладиган ва жуда катта умидлар боғланган Галарса "Расинг" таркибида 40 ўйинда 5 гол урди ва кейинчалик 2-дивизион вакили "Кильмес"га ўтиб кетди. Ушбу шаҳар мэри Аннибал Фернандеснинг шахсан ўзи Галарсани клубга ўтишга кўндирди. Шунга ҳам қарамасдан, унинг "пиво қуювчилар" билан иши ўхшамади, хавбекнинг олдинги жисмоний ҳолати қайтиб келмади.
2010 йилда уларнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Фернандес қонунчилик вакили сифатида машина қўйиш парковкасига борди ва қоровуллар томонга назар ташлади, таниш кимса кўринди. Анибал уни таниди ва пальтосини машинага отиб, ажабланганча уни бориб қучоқлаб олди.
- Бу ерда нима қиляпсан? 15 йилдан буён сени кўрмагандим.
- Менга иш керак, - деди Галарса.
- Кильмесга кел, у ерда сенга ёшлар жамоаси учун мураббий керак эди.
- Анибал, бунинг учун раҳмат. Аммо футбол ҳақида бошқа эшитгим ҳам келмаяпти. Шунинг учун ҳам фаолиятимни анча эрта якунладим.
Роберто автобус ҳайдашни истаётганини ва бунинг учун махсус лицензия олганини айтиб ўтди. Фернандеснинг тавсиясига кўра, собиқ футболчи Кильмес ва Буэнос-Айресни боғлаб турувчи 148-рақамли автобусга ҳайдовчи қилиб қўйилди. Бу жойда ишлаётганига 10 йилдан ошиб кетди.
Галарса 28 ёшида фаолиятини якунлади. У Аргентинанинг бир неча жамоалари таркибида 2-лигада, ҳаттоки Коста-Рикада ҳам футбол ўйнаб келди.
"Футболда сени доимо алдашади. Шартномамни бир томонлама қилиб, кўп бора алмаштириб ташлашди, 5-6 ойлаб маошсиз ўтирдим. Мен бобомга берган ваъдамни бажаргандим: Примереда 18 ёшимда дебют қилдим"
"Ўша кун "Расинг" мухлисларига катта хурсандчиликни тақдим қилган ўша голни урганимдан бахтиёрман. Улар мени ҳали ҳам ёдидан чиқаришмаган ва ғурур билан ўша кунни эслашади"
Робертонинг айтишига кўра, баъзида автобусга "Бока"нинг мухлислари чиқиб қолишади ва улар 1995 йили қўлдан чиқарилган чемпионатни ёдга олиб туришади.
Ҳозир карантин вақтида 148-рақамли автобусда асосан тиббиёт ходимлари қатнамоқда. Полициячилар доимо рухсатномаларни текшириб боришади ва кунига икки марта автобусдаги одамларни текширишади. Галарса эса ишидаги муҳим кунларида Наварро Монтойа дарвозасига урилган ўша голни катта ғурур билан эслайди.
Айтганча, "Расинг" ва "Бока" жамоалари фахрийлари ўртасидаги сўнгги назорат ўйинида Монтойа яна бир гол урди.
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии