Мурод Ризаев: "Like Cup"ни қайтаринг"
04 июн 15:56
Новости


Мурод Ризаев: "Like Cup"ни қайтаринг"
Фарзандларимиз биздан кўра соғлом ва билимли бўлишлари кераклиги, соғлом турмуш тарзи муҳимлиги қайта қайта таъкидланди. Шу аснода жойларда кўплаб турли хил спорт тадбирлари ўтказиб келиняпти. Бугун мен мана бир неча йиллардан бери ўтказиб келинаётган ва барчанинг севимли турнирига айланишга улгурган анъанавий "Like cup" футбол турнири ҳақида ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Бунга балки ўзим ҳам ушбу турнирда футболчи, мураббий ва шарҳловчи сифатида қатнашаётганлигим сабаб бўлгандир. Бир қанча оммавий турнирларда қатнашганман. Лекин анчадан бери бунақа даражадаги беғубор ва гўзал турнирни кўрмагандим. Мусобақа ташаббускорлари ва ташкилотчилари бу сафар ҳар қачонгиданда яхши тайёргарлик кўрганликлари яққол сезилиб турди. Элимиз севган санъаткорлар, хонандалар, актёрлар,журналистлар, блогерлар,спортчилардан жумладан машҳур боксчиларимиздан иборат 8та жамоа тузилди. Баҳслар қизғин курашлар остида ўтиши учун ҳар бир жамоага иккитадан собиқ футболчилар жалб этилди.
Пойтахтимиздаги ЖАР стадиони ёнида янги барпо этилган сунъий қопламали майдон чиройли ҳолга келтирилди. Турнир бош ҳомийси иштирокчилар ва мухлислар учун мусобақани байрамона руҳда ўтказиш мақсадида барча шарт шароитларни амалга оширишга шай турди. Биринчи кундан бошлаб стадионга келган мухлисларга ширин ичимликлар тарқатилди. Санъаткорларнинг куй қўшиқлари, карнай сурнай наволари, ишқибозларнинг қўллаб қувватлаши тадбирни ҳақиқий байрамга айлантириб юборди. Баҳслар "Спорт" телеканалида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди ва учрашувларни навбатма-навбат Даврон Файзиев, Хайрулла Ҳамидовлар билан бирга шарҳлаб бордик.
Айниқса биринчи кунда мусобақа очилишидаги дрон камералар орқали юқоридан олинган тасвирлар репортажни янада гўзаллаштирди. Яшил майдонда Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов, Толиб Мўминов, Меҳриддин Раҳматов, Умар Шамсиев, "Беном" гуруҳи, "Афрўз" гуруҳи солистлари, Дилшод Каттабеков ва бошқа элимиз суйган спортчию санъаткорларнинг ҳаракат қилиши стадионга ташриф буюрганларга олам олам қувонч бахш этди. Ўйинларни бошқариш учун тажрибали ҳакамлар жалб этилди.
Ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан 1 июнь куни "Халқаро болалар куни"га бағишлаб боллаларга музқаймоқлар тарқатиш тадбири режалаштирилди.Ундан ташқари 4 июнь куни белгиланган финалдан сўнг тақдирлаш маросимини ўзгача байрамона руҳда ўтказиш билан бирга 8та жамоа аъзолари стадионга катта монитор ўрнатиб 5 июнь кунги БАА-Ўзбекистон ўйинини бирга томоша қилишни келишиб олишди.
Чунки "Like Cup" 3-анъанавий мусобақасининг шиорида "Мундиалга бир қадам. Биз сиз билан биргамиз.Олға Ўзбекистон"деб ёзилган эди. Иккинчи кунги баҳслар бошланишига бир соат қолмасдан стадионни мухлислар билан тўлиб тошиши мусобақага бўлган қизиқиш анча ошиб кетганлигидан,жуда катта эканлигидан далолат эди. Айниқса стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг таниқли санъаткорлар қолиб блогер, вайнчилар билан суратга тушиш учун навбатга туришлари мени ҳайратга солди.Мусобақа ташаббускори таниқли кинорежиссёр ва актёр Алишер Узоқов ҳар ўйиндан олдин тартиб интизомга риоя қилишларини эслатиб турди.
Афсуски, ҳаммага ҳурсандчилик бахш этаётган ҳамда байрамона тарзда давом этаётган мусобақа битта тушунмовчилик туфайли тўхтатилди. Гап шундаки блогер ва вайнчиларнинг ўзаро келишиб олиб уюштирмоқчи бўлган саҳналаштирган саҳнаси ҳаммасини аксига ўзгартириб юборди. Буни атайлаб саҳналаштираётганлигини тушунмаган шахслар ростдан жанжал бўлаяпти деб воқеага аралашиб бузиб қўйишди. Буни мен "Чинор остидаги дуэл" фильмидаги ўша машҳур эпизодга қиёс қилган бўлардим. Нортой урушда қатнашган отасини оқламоқчи бўлиб йиғилганларга овозли кассетани эшиттирмоқчи бўлади.Укаси эса адашиб бошқа кассетани қўйиб юборади ва укасининг ўша машҳур монологи..."Мен эмас, ростакам итлар келаяпти".
Лекин Нортой барибир ўша овозли тасмани йиғилганларга эшиттиради.Бу ерда ҳам вазиятни тушунмасдан майдонга тушиб кетганлар(ажратаман деганлар ҳам)манзарани хунук ҳолга келтириб қўйишди.
Лекин мен шуни билдимки ушбу турнир қисқа фурсат ичида ҳамманинг севимли турнирига айланиб қолган экан.Эртаси куни бу байрамдан баҳра олаётган бир қанча ёшу-қарининг қўнғироқларига жавоб беришимга тўғри келди.
- Мурод ака қачон давом этади...
- Муроджон, тв да нега кўрсатмаяпти...
Хаттоки мазза қилиб иштирок этаётган медиа юлдузларининг бу хабарни эшитиб кайфияти ҳам тушиб кетди..
Баҳодир Жалолов (боксчи): Бу сафарги турнир жуда зўр ўтаётганди. Битта майнавозчилик деб тўхтаб қолди. Афсус…
Акмал Мирзо (радиобошловчи ва актёр): Ишонасизми, майдонга тушиш учун Эркин ака Комилов келаётгандилар. Лекин бу ёшлар ўйиндан ўқ чиқаришди.Ҳаммаси чиройли давом этаётгандия..
Меҳриддин Раҳматов (актёр): Ютдинг, бўлди,жамоанг билан бирга ғалабангни нишонла. Ҳурсандчилик қил. Нима қиласан, саҳналаштириб...
Бундай фикрлар барча иштирокчи медиаюлдузлар томонидан янгради.
Чунки, 8та жамоанинг медиаюлдуз иштирокчилари бу тадбир орқали кўплаб янги дўстлар ортиришди, бир неча кун футбол билан ошно бўлишди ва соғлом турмуш тарзига амал қилишди.
Хуллас калом, барча жамоа аъзолари турнирни охирига етказиб қўйишни жуда жуда хоҳлашмоқда. Мухлислар эса қачон давом этаркин деб ҳали ҳамон умид қилишмоқда.
Асосийси тартиб бузарлар тегишли равишда жазоланди. Бунга сабабчи бўлган жамоалар бутунлай мусобақадан четлатилди.
Шу боис биз мутасаддилардан 3-"Like Cup" мусобақасини охиригача етказиб қўйиш учун рухсат беришларини сўраб қоламиз. Чунки ўзи шундоғам битта гуруҳ баҳси, иккита ярим финаллар ва битта финал баҳси қолган эди холос. Қолаверса анча зиёли бўлган "Театр", "Дутор", "Нокаут", "Ал Бадр" жамоалари кейинги босқичга чиқишди. Яшил майдондаги дарвоза ортида 3-4та фақат заҳирадаги ўйинчиларни қолдириб, тартиб интизомга риоя қилган ҳолда мусобақани охиригача етказиб қўйилса мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлаймиз.
Мурод Ризаев ва "Дутор" жамоаси аъзолари
Похожие новости

Комментарии
Муроджон брат, Президентимиз бу карор ва фармонларни отарчию чалаблогерлар бюджет пулларини сарфлаб бир тийинга киммат тадбир килиш учун эмас, вилоятларда талантли ёшларни топиш, инфратузилмани яхшилаш максадида чикарганлар.