RU

Последние новости

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  3 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  67 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Мурод Исмоилов "Сўғдиёна"га мос мураббийми? Новости

Мурод Исмоилов "Сўғдиёна"га мос мураббийми?

Мурод Исмоилов "Сўғдиёна" клуби қизиқишига сабаб бўлгани ҳақида хабар чиқди.

2012 йил "Пахтакор" бош мураббийи сифатида Ўзбекистон чемпиони бўлган Мурод Исмоилов Жиззах клуби ишласа иккала томон учун қанчалик фойдали бўлади? Биз мураббийнинг фаолиятини ёдга олишга қарор қилдик.

Дастлаб Исмоилов Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб борганди. Ўша жамоа 2010 йил Тошкентдаги Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган, 2011 йил Мексикада ўтган мундиалда чорак финалга чиққан эди.

2012 йил Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. Айни пайтда фаолият олиб бораётган мураббийлар орасида чемпионлар жуда камлигини барча билади. Исмоилов 2014 йил Фарғона вилояти ҳокими таклифи билан "Нефтчи"да иш бошлади. Бир йил олдин жамоа мавсумни 9-ўринда тугатганди. Исмоилов бошчилигида бу натижа бир поғона яхшиланди. Аммо фарғоналик мухлислар жуда талабчан эканликларини барчамиз жуда яхши биламиз.  Кейинги йил "Нефтчи" ушбу мураббий бошчилигида яхши натижалар қайд этди. Раҳбарият сентябрь ойида Исмоиловнинг ўрнига Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади. Ўша мавсумни "Нефтчи" бешинчи поғонада тугатди.

2016 йилги мавсумни Мурод Исмоилов водийнинг бошқа бир клубида бошлади. "Қўқон-1912"даги фаолият у қадар яхши чиқмаганини барча билади. Бироқ ўша пайтдаги клубнинг молиявий ҳолати билан ҳозирги ҳолатини таққослаб бўлмайди. Сабаби ўша пайтда жамоа раҳбарияти Исмоилов сўраган футболчиларни олиб келиб беришга қодир эмас эди. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг мураббий ўзи ариза ёзиб жамоадан кетишга қарор қилган эди.

Шундан кейин "Нефтчи" раҳбарияти Исмоиловни яна жамоага қайтариб Фёдоровга ёрдамчи этиб тайинлади.

Энди Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби раҳбарияти мураббийга жамоани бошқаришни таклиф қилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Исмоилов "Сўғдиёна" раҳбарларига агар Даврон Файзиев жамоада қолсагина унга ёрдамчи бўлиб боришга розилигини билдирган. Бу эса Исмоиловда ҳақиқий одамгарчилик борлигини кўрсатиб турибди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика