RU

Последние новости

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

Мундиаль 2022. Бельгия! Новости

Мундиаль 2022. Бельгия!

Бельгия!


Тахаллуси – "қизил иблислар".

FIFA рейтингида 2-ўрин.

Жаҳон чемпионатига ўн тўртинчи марта (1930, 1934, 1938, 1954, 1970, 1982-2002 (барча турнирлар), 2014, 2018, 2022) боради.


F гуруҳи. Рақиблари: Канада, Хорватия, Марокаш.

1-тур, 23 ноябрь. Бельгия — Канада

2-тур, 27 ноябрь. Бельгия — Марокаш

3-тур, 1 декабрь. Хорватия — Бельгия


Муваффақиятлар


Бельгия – Жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси, аммо "қизил иблислар" сўнгги йиллардагина ғалаба учун ҳақиқий даъвогарга айланишди.

Россиядаги мундиалда бронза – Бельгия терма жамоасининг узоқ тарихидаги асосий ютуғидир.



Бельгия ЖЧ-2018да Англия, Панама ва Тунис жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олди.

Илк рақиб Жаҳон чемпионати дебютанти бўлмиш Панама терма жамоаси бўлди.

Кутилгандек, кураш кузатилмади. Айниқса иккинчи таймда, бельгияликлар жавобсиз учта гол уришди. Лукаку дубль қайд этди, Мертенс эса яна бир голга муаллифлик қилди.




"Қизил иблислар"нинг кейинги рақиби Тунис бўлди.

Ўйин голларга бой бўлди – Лукаку ва Азар дубль қайд этишди, яна бир голни Батшуайи урди. Рақиб жавоб қайтара олди, аммо иккитагина гол билан. 5:2 – сўзсиз Бельгиянинг ғалабаси.




Англия билан ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб берди.

Бельгия аввалига ўйин фаворити деб ҳисобланаётган эди, аммо Роберто Мартинес шогирдлари англияликларни мағлуб этиш учун кўп ҳаракат қилишларига тўғри келди.

Ўйин бельгияликларнинг устунлиги билан ўтди, аммо Англияда ҳам гол уриш учун бир нечта яхши имконият юзага келди. Шунга қарамасдан, фаворит Янузайнинг голи эвазига ғалаба қозонди.




Бельгия 1/8 финалда Японияга рўбаро келди.

Барча европаликларнинг осон ғалабасини кутган эди, аммо японлар жон-жаҳдлари билан қаршилик кўрсатишди.

Японлар иккинчи тайм бошида 4 дақиқа ичида иккита тўп киритишди ва ўз жарима майдончаларига ўрнашишди, баъзида қарши ҳужумга қочишди. Бельгияликлар 20 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Кейин ўйин тенг курашлар остида ўтди ва ҳар иккала жамоа ҳам гол уриши мумкин эди. Аммо, шунга қарамай, Бельгия асосий вақт тугашига бир неча сониялар қолганда Шадлининг голи эвазига ғалабани илиб кетди.




Бельгияликлар 1/4 финалда бразилияликлар билан тўқнаш келишди.

"Қизил иблислар" Фернандиньонинг автоголи сабаб ўйиннинг 13-дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Де Брюйне 31-дақиқада устунликни иккита оширди.

Рақиб ўйинга қайта олди, аммо фақатгина битта тўп киритишнинг уддасидан чиқди.

2:1 – Бельгия ярим финалда.




Бельгияликлар финалга чиқиш учун турнинг асосий фаворити бўлмиш Франция билан ўйнашди.

Ўйин жуда қийин ва шиддатли ўтди. Бельгия ҳисобни очиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлди, аммо омад рақибга кулиб боқди.

1:0 – Бельгия 3-ўрин учун ўйинга йўл олди.




Роберто Мартинес шогирдлари бронза медаллар учун ўйинда Англия билан куч синашишди.

Яна Англия, бу сафар эса камроқ руҳланган жамоа.

Бу ўйин кўпроқ бир томонлама бўлди. Бельгияликлар ўйинда жиддий устунлик қилишди ва Мёнье ва Азарнинг голлари эвазига муносиб ғалабага эришишди.




ЖЧ-2018 – Бельгия футболи учун тарихий турнир, аммо улар кўпроғини кутишганди. Балки Бельгия ўз имкониятларини Қатарда намойиш этар.


Мураббий ва ўйин услуби


Роберто Мартинес – Бельгия терма жамоаси бош мураббийи.



Мартинес Бельгия терма жамоасида ишлашдан олдин 9 йил Англияда клубларни бошқарган.

Роберто топ клубларда ишламаган, аммо ўрта классдаги жамоаларда тан олинган – "Суонси", "Уиган" ва "Эвертон".

Бельгия қироллиги футбол ассоциацияси 2016 йилнинг 3 августида Мартинесни миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Футбол жамоатчилиги бундай қарор бўйича иккига бўлинди – кимдир совринсиз мураббий бундай даражадаги жамоа билан ишламаслиги керак деб ҳисоблади, кимдир эса аксинча, Робертога ишониб, уни бельгияликлар учун мос деб атади.

Роберто Мартинес 6 йилдан бери Бельгия терма жамоасини бошқаради, аммо унинг тайинланиши борасидаги баҳслар ҳозир ҳам бор. Битта нарса аниқ – барчасини Қатардаги мундиаль ҳал қилади.


Мартинеснинг мураббий сифатидаги ютуқлари:


"Суонси Сити"

– Биринчи футбол лигаси чемпиони (1): 2007/08


"Уиган Атлетик"

– Англия Кубоги соҳиби (1): 2012/13


Бельгия терма жамоаси

– Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби (1): 2018


Шахсий мукофотлар

– LMA талқинига кўра Биринчи футбол лигасида йил мураббийи (1): 2007/08

– Англия Премьер-лигасида ой мураббийи (1): 2012 йилнинг апрели


Бельгия терма жамоаси ўйин схемаси: 3-4-2-1, ёки 3-4-3.



Ўйин услуби: имкониятлар излайдиган секин футбол.

Схемадаги уч ҳимоячига қарамай, бельгияликлар тез-тез беш мудофаа ўйинчисига ўтишади.



Бельгияликлар кичик пасларни жуда ҳам яхши кўришади.





Икки вазиятга эътиборингизни қаратинг: биринчиси – Батшуайи қандай ортга қайтиб ўйнамоқда, иккинчиси – барча паслар унга қайтарилмоқда. Аниқроғи, унинг оддий узатмалар орқали зарба позициясига чиққанини кўрмоқдамиз.



Бу ерда ҳужумни давом эттириш мумкин эди, аммо Батшуайи зарба беришга қарор қилди.



Бельгияликлар кўпроқ Лукаку, Батшуайи ёки Оригини нишонга олган ҳолда, жарима майдончасига кроссларни беришади.





Бельгия ҳужумларининг учинчи ўзига хослиги – учинчи ўйинчи учун ўйнаш.




Шунингдек, де Брюйненинг терма жамоадаги ролини қайд этиш керак.

Кевин ажойиб диспетчерлик сифатларидан ташқари, рақиблар кутмаган жойларда пайдо бўлиш истеъдодига эга, аммо шериклари уни қидиришади.

Рақиблар Мёньега пасни кутишди.



Аммо, узатма бир ўзи турган ва унутилган Де Брюйнега берилди. Кевин гол урди.



Де Брюйне бўш ҳудуд топди.



Энди эса Мёнье Кевинни топмоқда.



Чапга пас ва гол.



Хулоса чиқарамиз.

Бельгия майдон марказида устунлик қилган ҳолда паст темпда ўйнайди. Жамоа айнан рақибдаги қурилишда хатоларни излашга эътиборини қаратади, агар улар бўлмаса – буни ҳаракатлар орқали яратиш керак.


Терма жамоа етакчилари


Кевин де Брюйне – малларанг генерал.



Бельгиянинг юраги ва диспетчери – Кевин де Брюйне!

Таркибда бундай даражадаги ўйинчининг бўлиши муваффақият учун имкониятларни кескин оширади.

АПЛнинг барқарор ўйинчиси, терма жамоа ва "Манчестер Сити" етакчиси, жуда кам нарса ютган футболчи – барчаси биттасида.

Бельгиялик ярим ҳимоячининг айёр услубини қайд этдик, аммо унинг ўйин интеллекти ва идеал амалга оширадиган ақлбоварқилмас узатма салоҳиятини таъкидлаш керак.

Кевин учун терма жамоа билан соврин ютиш учун бундай яхши имконият бўлмайди, шу сабаб биз унинг энг кучли талқинини Қатарда кўришимиз керак.




Юри Тилеманс – майдон марказининг муҳим ўйинчиси.



Тилеманс ва Витцель майдон марказида ажойиб боғлам ҳосил қилишади.

Юри ўйин давомида деярли барча ҳудудларга улгурган ҳолда, ажойиб иш қобилиятини амалга оширади.

Тилеманс мудофаада кўплаб қора ишларни амалга оширади ва ҳужум ҳаракатларида иштирок этган ҳолда бельгияликлар ҳужумининг бошланишини ва векторида ҳаракат қилади.

Юрини де Брюйне билан биргаликда Бельгия терма жамоаси учун ўзгартириб бўлмас ўйинчилар дейиш мумкин.




Ромелу Лукаку – тирик куч.



Лукаку анчадан бери майдонга чиқмаётган бўлса ҳам, терма жамоанинг асосий форварди бўлиб қолмоқда.

Ромелу – жамоанинг ҳужумдаги қурилишида жуда муҳим фигура, сабаби у тўпни олдинга қараб ҳаракатлантира олади ва у учун рақиб дарвозаси олдида курашади.

Лукаку биринчи навбатда гавдаси билан ажралиб туради, аммо унинг техник маҳорати ва яхши тезлик олишини қайд этиш керак.

У терма жамоада аллақачон 68та ўйин ўтказди ва тўхташ нияти йўқ.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: тажриба, ўз ўйинига бўлган ишонч, мураббий.

Заиф томонлари: мудофаа, тезлик.


Бельгия чемпионликни қўлга киритиш учун етарли даражада мағлубият аччиғини тотиб кўрган. Белгияликларда ёши катта, аммо ҳали ҳам қийинчиликни босиб ўтган тажрибали жамоа бор. Жамоанинг катта қисми Россияда ва Еврода ўйнаган, Чемпионлар Лигаси ва топ-чемпионатларда катта тажрибага эга, клублар даражасини жиддий соврин ва ютуқларни қўлга киритган. Бельгиядан энг камида тўлиқ консентрация ва мутлақ фидойиликни кутишимиз керак.

Бельгия ҳамма билан бир хил услубда ўйнагани учун чиройли кўринади. Улар ўз ўйинларига ишонишади ва нима бўлган тақдирда ҳам ундан воз кечишмайди. Бельгияликлар ўрта чизиқда тўпни ушлашади ва ҳудди ўлжа излаб юрган акулалар каби рақибнинг ҳимоядаги хатоларини кутиб ҳаракат қилишади. Ҳужум пайтида сизни қачондир қуршаб оладиган хавф ҳисси мавжуд бўлади.

Роберто Мартинес жамоа билан ажойиб ишлади. Бельгияликлар айнан у сабаб рақиб мудофаасини даҳшатга солишмоқда. У ҳеч кимдан қўрқмайдиган ва устунлик қиладиган жамоа қурди, аммо ресурслар чекланган. Ўзингиз таққослаш, агар жамоадан де Брюйне ва Лукакуни олиб ташласа, ким қолади (Куртуадан ташқари)? Яхши, ҳатто зўр ўйинчилар, аммо ундан ортиқ эмас, аниқроғи топ-жамоалар билан таққослаб бўлмайди. Бельгияда мураббий қурган тизим бор – бу сизга ўша де Брюйнени сезиларли йўқотишлар билан бўлса-да алмаштириш имкониятини беради. Мартинес Бельгияни марказий ҳудудда шундай тўпга эгалик қиладиган қилдики, унда асосийси олдинга очилиш, футболчиларнинг индивидуал сифатлари эмас. Айнан шу нарса бельгияликларга бутун йил давомида жароҳатда бўлган Лукакусиз сездирмасдан ўйнашга имкон берди, ваҳоланки у бошқа барча ҳужумчилардан бир бош устун.

Бельгия мудофааси – ҳақиқий даҳшат. Агар марказий ҳимоячиларни олсак, ҳимоячиларнинг ҳужумга ўтиши борасида Нидерландия билан ўхшашликлар бор, аммо мудофаадаги хатолар жуда кўп. Айниқса, иккинчи қаватда Бельгия ҳимояси ёмон кўринади, улар бу борада атиги 44% яккакурашларни ютишади. Абадий Алдервейрелд ва Вертонгенга эса тезлик етишмайди.

Бельгияни ютишнинг энг яхши йўли – мудофаада идеал ўйнаш ва қарши ҳужумлар билан жавоб бериш. Бельгия юқори тезликдаги ҳужумларда жуда заиф, бу уларнинг Ахиллес товонидир. Марказий ва қанот ҳимоячиларига тезлик етишмайди. Умуман олганда, бельгияликларда ҳужумда бўлгани каби мудофаада қанот ўйинчилари инқирози бор. Салемакерс ҳали хом, Карраскони тоза вингер деб ҳисоблаш қийин, у доим марказга талпинади, Азарни ўзингиз тушунасиз, Мёнье ва Кастанга тезлик ва техника етишмайди.


Тахминий таркиб:



Бизнинг тахмин:


3-4-2-1.


Дарвозабон: Куртуа.

Ҳимоя: Дебаст – Алдервейрелд – Вертонген.

Ярим ҳимоя: Салемакерс – Тилеманс – Витцель – Карраско. Уларнинг олдида де Брюйне и Азар.

Ҳужум: Лукаку.


Бу ҳужумкор вариант, агар мудофаавийроғи керак бўлса, унда Салемакерснинг ўрнига Мёньени, Каррасконинг ўрнига эса Кастань тушишига тўғри келади.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика