RU

Последние новости

02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  0 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  12 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  35 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  4 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  2 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  3 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  11 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1

Мулоҳаза: Клубларимизга яна қанча вакт керак? Новости

Мулоҳаза: Клубларимизга яна қанча вакт керак?

Инчхонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси пойтахт йиғинини якунлади.
Йиғин доирасида Миржалол Қосимов шогирдлари олий лига клубларига қарши тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонишди.

“Пахтакор” билан бўлган назорат баҳсидан сўнг Миржалол Қўшоқович сайтимизга интервью берар экан бир гапни айтиб ўтди. “Клублар деярли йил бўйи бирга бўлишади, терма жамоа эса оз муддатга йиғилади, шу боис саккиз кун ичида тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишимизга тўғри келди. Бундан кўзланган мақсад: Осиё ўйинларига борадлиган таркибни аниқлаб олиш ва тўғри ўйин услубини йўлга қўйиб олишдир”, - деди Миржалол Қосимов.

Энди бундай ўйлаб қарасак, қисқа муддатда йиғилган Ўзбекистон (U-23) терма жамоаси тўртта ўртоқлик учрашувида “Навбаҳор” (5:1), “Металлург” (2:1), “Пахтакор” (6:0) ва “Олмалиқ” (2:1)ни мағлуб этди. Мана шу ўртоқлик ўйинларининг учтасини бевосита стадионда кузатиб, нафақат терма жамоа, балки клубларнинг ҳам ўйинига эътибор қаратдим.

Миржалол Қосимов айтганидек, клубларнинг йиғилганига қанча бўлди-ю, терма жамоа йиғилганига қанча бўлди? Олий лига жамоалари ўтган йилнинг декабридан янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлашди, биринчи даврада 13та ўйин ўтказишди, шунингдек Кубок баҳсларида ҳам майдонга тушишди. Шунга қарамай, йиғилганига энди бир ҳафта бўлган терма жамоани тўртта клубнинг бирортаси енга олмади.

Тўғри, ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмасдир, аммо ўйин услуби-чи? Олий лигада 13та ўйин ўтказган клуб билан бир ҳафта олдин йиғилган терма жамоа орасида фарқ бўлиши керакми-йўқми? Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоамиз мен кўрган ҳар учала ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилди. Йигитлар тезда бир-бирларини тушуниб олишяпти. Ўйин услуби ҳам жонлироқ кўринишга эга. Насиб қилса бу жамоа Инчхондан олтин медаллар билан қайтади. Миржалол Қосимов 1991, 1992, 1993 йилларда туғилган энг кўзга кўринган футболчиларни таркибга жалб қилиб, кучли жамоа тузишга ҳаракат қиляпти.

Аммо олий лига клублари масаласи доимгидек бошоғриғилигича қолмоқда. Масалан, биринчи ўйинда “Навбаҳор” айтарли қаршилик кўрсата олмади. Ҳартугул “Металлург” тенгма-тенг кураш олиб боришга интилди, “Пахтакор” эса кутилмаганда ўз дарвозасидан жавобсиз олтита тўп ўтказиб юборди. Шундай экан, савол туғилади: ўтган олти ойдан бери клублар нима қиляпти ўзи? Бош мураббийлар ўзлари хоҳлаган футболчини қўлга киритган бўлса, ўзлари хоҳлаган тактикани жамоага сингдирган бўлса, яхши ўйин намойиш этиш учун уларга яна нима керак?

Жаҳон миқёсида клублар кучлими ё терма жамоаларми? Бу савол кўп марта берилган ва бундан кейин ҳам берилади. Клубларда ёш чегараси йўқ, улар исталган футболчини таркибга қўшиб олиш имкониятига эгалар. Терма жамоа эса мамлакатдаги энг зўрларни ўз таркибига йиғади холос. Терма жамоада бошқа давлат фуқароси ўйнай олмайди, лекин клубда бемалол тўп тепиши мумкин. Олий лигада 13тадан ўйин ўтказган тўртта клубнинг бирортаси ҳам Ўзбекистон терма жамоасини енга олмади. Бу нимадан дарак беради? Терма жамоа бирданига кучайиб қолганиданми ёки клубларнинг ўйини ҳалиям ўсмаганиданми?

Миржалол Қосимовга шунга яқин савол билан мурожаат қилганимда, терма жамоа бош мураббийи токи расмий ўйин ўтказмагунча терма жамоанинг кучини айта олмаслигини маълум қилди. Тўғри, расмий ўйин барибир кўп нарсага ойдинлик киритади. Аммо клублар бир нечталаб расмий баҳсда майдонга тушишди-ку, уларга яна нима керак? Ёки саволни бошқача қўядиган бўлсак, ўз ўйинини топиб олиш учун олий лига клубларига яна қанча вақт зарур бўлади? Мана шу тўртта жамоа кўрсатган ўйиндан келиб чиқиб айтишимиз мумкин, олий лиганинг бошқа клублари ҳам шу аҳволда. Ҳеч ким кескин тарзда кучайиб кетгани йўқ. Мана, шу ҳафтанинг охирида иккинчи даврага старт берилади. Клублар ўз ўйинларини топиб олиш учун ҳаммаси яна бошқатдан бошлашадими ёки ўзларининг қашшоқ ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилиб юраверишадими?

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика