RU

Последние новости

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  1 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  6 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

Муҳиддин Ортиқов: "Қўқон-1912"ни ютишимиз ҳам мумкин эди" Новости

Муҳиддин Ортиқов: "Қўқон-1912"ни ютишимиз ҳам мумкин эди"

Кеча биринчи лиганинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлган "Бунёдкор-2" жамоаси шу куни рақибига етарлича ташвиш туғдира олди.
Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни айнан ёш қалдирғочлар очди. Якунда эса қўқонликлар пеальтидан жавоб тўпини киритиб, дуранг қайд этишди. Учрашувдан сўнг "Бунёдкор-2" бош мураббийи Муҳиддин Ортиқов билан суҳбатлашдик. 

- Майдонинг ҳолати яхши эмасди. Албатта сафарда биз учун жуда қийин ўйин бўлишинит олдиндан билгандик. Майдоннинг холати яхши эмаслиги ҳар иккала жамоага ҳалақит берди. Агарда майдон сифати яхши бўлганида бундан-да чиройли ўйин кўрсатиш мумкин эди. Таркибимиз бошқаларга нисбатан ёш. Айниқса ҳимоячиларимиз. Шу боис "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳам ҳимоячиларимизнинг тажрибаси камлиги натижасида тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Агарда маҳоратли ҳимоячиларимиз бўлганида сафарда ютишимиз ҳам мумкин эди.

- "Қўқон-1912" яхши жамоа. Таркиби ҳам кучли. Фақат улар ҳам майдоннинг яхши холатда бўлмагани сабабли қийналишди. Уларда ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди.

- Учрашув тенг курашлар остида кечди деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа ҳам қулай вазият пойлади. Мезбонлардан кўра биз яхши ўйин намойиш этдик. Бемалол айтишим мумкинки, Қўқондан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Хусусан стандарт вазиятларнинг бирида тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Агарда шу зарба дарвоза тўридан жой олганда, ўйин умуман бошқа руҳда ўтарди.

- Лекин шунга қарамай қониқарли натижага эришдик деб ҳисоблайман. Чунки ўз олдига олий лигага чиқишни мақсад қилган жамоа билан сафарда дуранг ўйнаш ижобий натижадир.

- Кейинги турни ҳам тақвимга кўра сафарда ўтказамиз. "ЎзДонгЖу"га қарши баҳсгача ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика