RU

Последние новости

08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:45Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  5 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  3 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

"Муҳаммаданас Ҳасановни Қўқондан кетганини "Локомотив"га ўтгач билдик" — Бахтиёр Ашурматов Новости

"Муҳаммаданас Ҳасановни Қўқондан кетганини "Локомотив"га ўтгач билдик" — Бахтиёр Ашурматов

"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Қўқонда давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари айни пайтда ҳозирликнинг биринчи босқичини якунлашмоқда. Кейинги босқич 11 ва 21 январь санаси оралиғида Тошкентда олиб борилади. Албатта? барчани қизиқтираётган масала, бу – таркиб. Қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоани бир қатор етакчилар тарк этишмоқда. Биз бу борада "шунқорлар" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрларини тингладик. 

- Дастлаб ўз соғлиғингиз ҳақида маълумот бериб ўтсангиз. Ўтган мавсумда соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келган эди...

- Ассалому алайкум. Аввало, халқимизни, футбол мухлисларини кириб келган янги 2022 йил билан табриклайман. Илоҳим, юртимиз доимо тинч бўлсин. Мухлисларимизга эса соғ-саломат юришларини, ўзбек футболи учун янги йил омадли келишини тилаб қоламан. Тўғри, ўтган йили соғлиғимда жиддий муаммолар юзага келган эди. Озгина эътиборсизлигим туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказишимга тўғри келди. Шифокорлар беш ярим соат давомида операция қилишди. Худога шукур, муваффақиятли якунланди. Бундан кейин маълум вақт даволаниш жараёнини олиб бордим. Худога шукур, айни пайтда соғлиғим билан боғлиқ муаммолар ортда қолди. Худо хоҳласа, жорий йилда бундай ҳолатлар ишимга таъсир қилмайди. 

- "Қўқон1912" илк бошқарган мавсумингизда 5-ўрин, ўтган мавсум 8-ўринни эгаллади. Мавсумлардаги икки хил натижада нима асосий роль ўйнади?

- Тўғри. Жамоани қабул қилиб олган йилимда кучли бешталикда мавсумни тугатдик. Лекин иккинчи мавсум ҳар томонлама оғир ўтди. Биринчидан, соғлиғимда муаммо юз берди. Иккинчидан, селекция ишларини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Жамоани кучайтириш ўрнига етакчимиз Қувондиқ Рўзиевни йўқотдик. Бу биз учун катта йўқотиш ҳисобланарди. Афсуски, ўз майдонимиздаги ўйинларда омадимиз келмади. Ўйин ташкиллаштиришда қийналиб, очколар қўлдан бой берилди. Юқорироқ ўрин учун курашадиган исталган жамоа ўз майдонида яхшироқ ўйин кўрсатиши зарур. Мана шу омиллар турнир жадвалида пастки ўринларни эгаллашимизга сабаб бўлди. 

- Қишки трансферлар ойнаси вақтида Шоҳназар Норбеков, Суҳроб Бердиев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андрей Сидоров, Фарҳод Бекмуродов сингари футболчилар жамоани тарк этди. Кетганларнинг барчаси номдор ижрочилар. Уларни сақлаб қолишнинг имкони бўлмадими?

- Фикрингизга қўшиламан. Маълум сабабларга кўра етакчи ўйинчиларимиз бошқа жамоаларга йўл олишди. Биз бажонидил уларни олиб қолган бўлардик. Шоҳназар Норбеков, Муҳаммаданас Ҳасанов, Асадбек Собиржоновнинг кетиши жамоамиз учун катта йўқотиш. Суҳроб Бердиев билан дўстона равишда хайрлашдик. Андрей Сидоров бир неча йилдан бери ўзига келаётганида "Навбаҳор"га ўтишга қарор қилди. Бу қарор қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини вақт кўрсатади. Уларнинг ҳаммасига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Айрим вазиятларда инсонларнинг фикрини эшитиб ҳайрон қоламан. Эмишки, мураббий қайсидир ўйинчини сотди ёки кетказиб юборди. Ваҳоланки, кучли футболчиларнинг жамоада қолиши мураббийнинг ютуғи. Айни пайтда бу ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш биз учун қийин. Норбековдан жуда миннатдорман. Ўтган йили унга манфаатли таклиф бўлганига қарамай, жамоамизда қолди. Оилавий шароити туфайли раҳбарият, мураббийлардан розилик олиб кетди. Омадини берсин

Асадбек Собиржоновга ҳам қойил қолдим. "Бахтиёр ака таклифлар кўп. Лекин "Пахтакор"нинг асосий таркибида ҳаракат қилиб кўрмоқчиман. Агар қолмасам, яна Қўқонда ўйнашга тайёрман. Яна бирга ишлаймиз", – деди. Уни "Пахтакор"дан ижарага олган эдик. Муҳаммаданас Ҳасанов икки йил ичида ўсишга эришди. Укамдек кўрдим. Лекин жамоадан кетганини "Локомотив" билан шартнома имзолаганидан кейин билдик. Қарорини ҳурмат қиламан ва омад тилайман. Худо хоҳласа, кетганларнинг ўрнини муносиб тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Айни пайтда машғулотларда иштирок этаётган Қувондиқ Рўзиев ҳақида гапириб берсангиз. Менимча, ушбу янгилик барчани хурсанд қилди...

- Қувондиқ Рўзиев қўқонлик мухлисларнинг ёқимтой футболчиси. У билан ака-укадек бўлиб кетганмиз. Қувондиқни ўз жамоасида кўришни мендан ҳам кўпроқ истаган мураббий бўлмаса керак. Чунки олийжаноб йигит ва ажойиб футболчи. Бизнинг таклифимизга рози бўлиб келгани учун жуда миннатдорман. Шартнома тузганимиздан кейингина Рўзиевни тўлақонли жамоамиз футболчиси, деб айта оламиз. 

-  Эшитишимизга қараганда, жамоа ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Санъат Шихов, Жавоҳир Сидиқовга қизиқаётган экан. Балки бу борада мухлисларни хурсанд қиладиган янгилик кўрармиз...

- Жавоҳир Сидиқовни қайтишини биз ҳам жуда истаймиз. Жамоамиз ўйинини кучайтира олади. Ҳамма нарса бизнинг хоҳишимизга боғлиқ эмас. Санъат Шихов яхши савиядаги футболчи. Ушбу футболчи билан оғзаки келишувимиз бор. Худо хоҳласа, бу йилги мавсумни Қўқонда ўтказади. Шу кунларда иккала футболчи бўйича якуний қарорга келамиз.  Ҳозирча селекция ишларида жуда фаолмиз демаган бўлардим. Бундан тўхтамаслигимиз керак. Боиси таркибимизда 13-14 нафар футболчи қолди. Афсуски, ярим ҳимоячимиз Фарҳод Бекмуратов ва ҳимоячи Бобир Акбаров ҳам жамоадан кетиши мумкин. Агарда 14 футболчини сақлаб қолиб, уларнинг сафига яна яхши савиядаги футболчини жалб қилмасак, қийналиб қолишимиз мумкин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика