RU

Последние новости

09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  7 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180

Муҳаммад Юсуф хотира турнирида “CHAMPIONAT.ASIA” иккинчи бўлди Новости

Муҳаммад Юсуф хотира турнирида “CHAMPIONAT.ASIA” иккинчи бўлди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Жойларда ижодий кечалар, тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиляпти.

Жумладан, бугун пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуасининг кичик аренасида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган футбол турнири ўтказилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Терма жамоалар маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада журналистлардан иборат жами 6 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.



Қуръа натижасига кўра, “А” гуруҳидан - “Миллий тикланиш”, “Ёшлик” журнали, “CHAMPIONAT.ASIA”, “В” гуруҳидан - “Ўзбекистон футболи”, МТРК (Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси терма жамоаси), “Спорт” телеканали жамоалари жой олишди.

“А” ГУРУҲИ ЎЙИНЛАРИ
“Миллий тикланиш” - “CHAMPIONAT.ASIA” - 1:3
“Ёшлик” - “Миллий тикланиш” - 0:3
“Ёшлик” - “CHAMPIONAT.ASIA” - 1:2

“В” ГУРУҲИ ЎЙИНЛАРИ
“Ўзбекистон футболи” - “Спорт ТВ” - 2:1
МТРК - “Ўзбекистон футболи” - 5:0
МТРК - “Спорт ТВ” - 3:0

Ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичида 5-ўрин, 2-ўрин эгалари 3-ўрин, гуруҳ ғолиблари эса, турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи финалда тўқнаш келишди. Демак, натижалар билан танишинг:

5-ўрин учун ўйин: “Ёшлик” - “Спорт ТВ” - 4:4 (пен. бўйича 3:2)
3-ўрин учун ўйин: “Ўзбекистон футболи” - “Миллий тикланиш” - 6:2
ФИНАЛ: МТРК - “CHAMPIONAT.ASIA” - 0:0 (пен. бўйича 2:0)
Шу тариқа, гуруҳ ўйинларини юз фоизлик натижа билан якунлаган жамоамиз ҳал қилувчи финал учрашувида Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси терма жамоасига фақатгина пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Асосий вақтда бир нечта голга тортадиган вазиятлар содир этилган бўлсада, лекин бундан футболчиларимиз унумли фойдалана олишмади. Ҳа майли, тайёргарликсиз иштирок этган жамоа учун вице-чемпионлик ҳам ёмон натижа эмас. Бу сафар бўлмаса, келгуси сафар албатта чемпионлик шоҳсупасига кўтариламиз.



Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда турнир ташкилотчиларидан бири, ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов хассос шоир Муҳаммад Юсуфни шундай хотирлади.  

- Севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг барча шеърлари халқимиз қалбидан чуқур жой олган, уларнинг кўпчилиги ҳофизлар томонидан куйга солинган. Бетакрор ижод соҳиби, шеърларида Ватан ва ёрга муҳаббат, меҳр-садоқат, гўзаллик ва нафосатни мадҳ этган шоир ижоди самимийлиги, халқчиллиги билан ажралиб туради. Бу йил Президентимиз Қарорига биноан республикамиз миқёсида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги кенг нишонланяпти. Ўз ўрнида биз ҳам ушбу қутлуғ санага ўз хиссамизни қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда журналистлар ўртасида футбол турнирини ташкил этдик. Мана ҳозир ушбу мусобақани кўтаринки кайфиятда якунладик. Ўйлайманки, бу мусобақа анъанавий бўлиб қолади.

Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, бир нечта номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Бизнинг жамоадан ҳам икки киши ўз йўналишларида тенгсиз бўлишди. Энг яхши ҳимоячи номинациясида иккинчи қаватдаги курашларда умуман ютқазмаган Баҳодир Мирзаев ҳақли равишда ғолиб чиқди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика