Мозийга сафар. Миржалол Қосимовнинг хайрлашув учрашуви қандай ўтган эди?
04 окт 2018 15:51
Новости
Мозийга сафар. Миржалол Қосимовнинг хайрлашув учрашуви қандай ўтган эди?
Шундан кейин 2007 йилда Миржалол Қосимов шарафига уюштирилган хайрлашув учрашувини эсга олишга аҳд қилдик. Бу ўйинни бошқалардан фарқи шундаки, у махсус ташкил қилинган эди. Масалан, Бақоев, Шацких, Карпенколарни Ўзбекистон терма жамоасининг одатий ўйинларидан бирида кузатиб қўйган бўлсак, Қосимов учун алоҳида сценарий асосида тадбир қилинган. Ўшанда Алишер Никимбаев ва Мржалол Қосимов томонидан махсус дастур ишлаб чиқилади. Бу лойиҳани Мираброр Зуфарович Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қўллаб-қувватлайди, қолаверса катта саҳнага кириб келган "Бунёдкор"нинг ўша йиллардаги раҳбарияти ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Меҳмонлар орасида ўсмирлар ўртасида Собиқ Иттифоқ терма жамоасини жаҳон чемпиони қилган мураббийи Александр Пискарёв, "Пахтакор"даги фаолияти билан таниш Алесандр Тарханов ташриф буюрган эди. Футболчилар орасида Землинский, Торловский, Пагаев, Каряка, Али Даи, Поляков, Хомич, Онопко, Семак, Давлетов, Фёдоров каби футболчиларни кўрганмиз. Сами Ал Жабир ҳам ташрифчилар орасида бўлган эди, аммо маълум сабаб тадбирда қатнаша олмаганди.
Шу куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг табригини ўқиб эшиттирган. Шундан кейин Юрий Саркисян ва Миржалол Қосимовга ҳукумат совғалари тақдим этилган эди. Пойтахтга келган юлдузларга эса миллий зар тўнлар туҳфа қилинди.
"Миллион" гуруҳининг бугунги кундаги етакчиси Даврон Кабулов ўша йиллари "Спорт ТВ"да фаолият олиб борар эди. Каряка бу пайтда "Бенфика"дан "Сатурн"га жамоасига қайтган пайти.
Икки "легенда" Валерий Газзаев ва Юрий Саркисян.
Шу куни Юрий Вазгенович ва Миржалол Қосимов Президент томонидан эсдалик совғаларини олган эдилар.
Бу икки мэтр бир вақтда мамлакат чемпиони бўлган эдилар. Газзаев "Спартак"ни, Саркисян "Нефтчи"ни чемпион қилган эдилар. Қосимов эса Владикавказда Россия чемпионлигини қўлга киритган эди.
Озодбек Назарбеков энди-энди катта саҳнага чиқаётган пайтлари.
Бу инсон эса аллақачон машҳур бўлиб улгурган эди.
Яшил майдонга ташланаётган "сўнгги қадам".
Шу куни МҲСК стадионига ташриф буюрган мухлислар Землинский, Онопко, Каряка, Поляков, Али Даи, Давлетов, Акопянц ва Фёдоров каби футболчиларни ўйинларини жонли томоша қилган эдилар.
Ўзбекистон терма жамоасини эса шу суратдаги футболчилар ҳимоя қилган эдилар. Мухлисларга топишмоқ, топиб кўринг-чи?
Миркамол ва Миржамол Қосимов. Улардан футболчи бўлиш Кичик ўғил Миржамолга насиб этди.
Миржалол Қосимовни қўлидан ушлаб футболга олиб борган Қўшоқ ота "Спорт" ва "Ўзбекистон" ТВга интервью бераяпти.
Тақдир чархпалаги. Кападзе ва Фёдоров ҳозир "Локомотив" мураббийлар штабида бирга фаолият олиб бораяптилар.
2007 йилда Акопянц Латвиянинг "Дарида" жамоасида фаолият олиб борар эди. Гейнрих ва ёш Бикмаев у билан суҳбатда.
Сўнгги 10 йилликнинг юлудзлари...
Бу эса ўйиндан кейинги умумий эсдалик сурати.
МДҲ юлдузлари.
Қосимов бугунги кундаги муваффақиятида Газзаевдан миннатдор бўлса бўлади.
Мен ҳам фурсатни бой бермаган эдим.
"Спартак" Алания ўз тарихидаги ягона чемпионликни қўлга киритишида Валерий Газзаевга Александр Стельмах клуб бошқарувчиси сифатида барча шароитларни яратиб берган эди.
Комментарии