Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" футболчиларини танқид қилишаётганига мен айбдорман"
21 окт 2017 13:45
Новости
Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" футболчиларини танқид қилишаётганига мен айбдорман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, унинг жамоаси танқидлар остида қолса, бунга мутахассиснинг ғалабали тарихи ҳам сабаб бўлмоқда.
"Баъзида футболчиларим танқид қилинишига мен айбдор бўламан, чунки одамлар доим яхши натижага эришишимга ўрганиб қолишган. Кимларнингдир танқид қилиш учун вақти бор. Кимлардир мен каби фикрламайди, аммо бу мен учун муаммо эмас. МЮ мағлубиятларга учраб туради. Бу қачон рўй беришини ва бизни ҳозиргиданда кучлироқ танқид қилишларини тасаввур қиляпман" - дейди Моуриньо.
Комментарии