Моуриньо АПЛ тарихида МЮнинг энг ёш таркибини майдонга туширди
22 мая 2017 13:14
Новости
Моуриньо АПЛ тарихида МЮнинг энг ёш таркибини майдонга туширди
"Кристал Пэлас"га қарши АПЛнинг 38-турида "Манчестер Юнайтед" бошланғич таркиби Англия чемпионати тарихида клубнинг энг ёши эди.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо қарорига кўра, асосий таркибнинг кўплаб футболчилари "Аякс"га қарши Европа лигаси финал учрашуви олдидан дам олишди.
Илк дақиқалардан майдонга тушган МЮ футболчиларининг ўртача ёши 22 ёш 284 кунни ташкил этди. Таркибнинг энг ёш футболчилари Тимоти Фосу-Менса (19 ёш 4 ой), Аксель Туанзебе (19 ёш 6 ой) ва Деметри Митчелл (20 ёш 4 ой) бўлди.
Комментарии