RU

Последние новости

23:17"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди  5 23:14Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим"  9 23:02Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!  54 22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  3 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  2 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  1 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  13 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   43 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2

Москва кундалиги, 3-кун: Пшеничников билан иккинчи кун Новости

Москва кундалиги, 3-кун: Пшеничников билан иккинчи кун

Кеча атайин Юрий Пшеничников мавзусига кўп ҳам тўхталмадим.
Гарчи, бир кун аввал ЦСКА матбуот хизмати бизга интервью олиш учун рухсат берган бўлсада, ЦСКА манежида бўлиб ўтган биринчи суҳбатимиз охирига етмай қолган эди. Гап шундаки, Юрий Павлович билан суҳбатимиз энг қизғин палласига келганида, биздан манежни тарк этишимизни сўрашди. Пшеничников билан суҳбатимиз режа асосида кетаётганди. "Пахтакор", Красницкий ва ЦСКА ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб бўлиб, энди мавзуни посбонимизнинг терма жамоадаги фаолияти ҳамда устози Лев Яшин билан қандай танишганига бурмоқчи бўлаётгандим.

Афсус йигитлар, келинглар эртага мени бир шогирдим билан машғулотим бўлади, шу ерда суҳбатни давом эттирамиз, - деди суҳбатдошимиз.



- Келишдик, демак Сиз билан эртага яна суҳбатлашамиз.
Режага кўра, 10 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00да "Динамо" метро бекатида Юрий Павлович билан учрашдик, у бизни шогирди ва унинг дадаси билан "Луч" стадиони томон бошлади. Бу стадиондан "Динамо" (Москва) жамоасининг академияси фойдаланар экан. Юрий Павлович эса ҳозирда фақатгина шу шогирди билан шуғулланар, қарилик аломатини билдирмаслик учун, у кўрсатмаларини шогирдининг дадаси ёрдамида амалга оширар экан.

Бир томондан, кеча бизни мажмуадан чиқариб юборишгани яхши бўлди. "Луч" стадионига кираверишда Лев Яшин ва Юрий Пшеничниковнинг "Пахтакор" Марказий стадионидаги илк учрашувлари акс эттирилган сурат осиғлиқ турар эди. Яшин ва терма жамоа ҳақидаги хотиралар айнан шу стадионда жонли тарзда бўлиб ўтди. Ҳали видео тайёр бўлсин, ҳаммасини кўрасан, "Кеша".

Машғулотни тўлиқлигча съёмка қилар эканман, паралел равишда Юрий Павловичга тақиб қўйган митти микрафоним ёрдамида мутахассиснинг барча кўрсатмаларини ҳам ёздим. Бу бизнинг мураббийларимиз учун тайёр қўлланма бўлиши аниқ.



- Юрий Павлович, сизнинг барча кўрсатмаларингизни ёзаяпман. Буни Ўзбекистонга олиб бориб мураббийларга тарқатаман.

- Хурсандман, унда мен сизларга ҳар бир ҳаракат амалга оширилганидан кейин нима учун бу ишни қилаётганимни айтиб тураман. Бизнинг давримизда дарвозабонлар мураббийи бўлмас эди. Кимнинг кучли хислатини кўрсак, ўрганишга ҳаракат қилар эдик. Мана шу шогирдим менга келганида ҳеч нарсани билмас эди. Оёғида зўрға турар эди. Ҳозир анча тетик, икки ярим йиллик меҳнатнинг самараси бу. Отасининг бўйини кўряпсизми (1.94 см), демак ўғли ҳам шунга монанд ўсади, бу дарвозабон учун энг муҳим кўрсатгич. Акинфеев ва Нестеровга айнан шу бўй ҳалал берди ТОП жамоалар сафига бориб қўшилишига.
Машғулот якунига етгач, "Динамо"нинг 2006 йилда таваллуд топган футболчилари майдонга кириб келишди. Қизиғи, у ерда дарвозабонлар мураббийи Лев Яшиннинг набираси экан.

Шундан сўнг, Юрий Павлович "CA" музейи учун иккита тарихий экспонатни топширди. Бири  қаҳрамонимизнинг дастхати туширилган қўлқоп бўлса, иккинчиси  ўзининг 1967 йили Уэмбли стадионида Англия терма жамоасига қарши ўйини туширилган видео тасмаси эди. Нақд 40 дақиқа. Ундан ташқари, Италия билан ккечган ўйин ҳам бор экан.



Англия - Собиқ Иттифоқ терма жамоаси - 2:2 (1:2)
Ўртоқлик учрашуви, 1967 йил 6 декабрь.
Лондон. "Уэмбли" Стадиони. 90000 томошабин.
Бош ҳакам: 
Р. Крейтлейн (Германия).
Голлар: Болл (23), Численко (42, 44), Питерс (72).
Англия: Г. Бенкс, Ноулз, Садлер, Мур, Уилсон, Мюллери, Р.Бобби. Чарльтон, Питерс, Болл, Хант, Херст.
Бош мураббий - Альф Рамсей.
Собиқ иттифоқ: Пшеничников, Аничкин, Шестернев (с), Хурцилава, Истомин, Воронин, Численко, Сабо, Банишевский, Стрельцов, Малофеев.
Бош мураббий - М. Якушин.

Учрашув хронолигиясини ўқиб чиқдингизми? Машҳур Бобби Чарлтонга қарши 90 000 мухлис кўз остида Уэмбли стадионида ажойиб ўйин кўрсатган Пшеничников билан илиқ хайрлашар эканмиз, яқин кунларда албатта Тошкентга бориши ва биз орқали миллионлаб ҳамюртларимизга ўзининг саломини етказишини сўради.

Бугун бизни "Черкизово" стадионида "Спартак" - "Крилья Советов" учрашуви кутиб турибди. Демак, сайтимиздан узоқлашманг! Энг қизиқ саргузаштлар ҳали олдинда.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика