Можи: “Зидан учун Пересни катта маблағ сарфлашга мажбур қилганман”
05 апр 2020 07:16
Новости
Можи: “Зидан учун Пересни катта маблағ сарфлашга мажбур қилганман”
“Ювентус” клуби собиқ бош директори Лучано Можи Зинедин Зиданнинг 2001 йилда “Юве”дан “Реал”га кўчиб ўтиш жараёни ҳақида гапирди.
“Аталанта”га қарши учрашувдан кейин Зидан билан бирга ечиниш хонасидан чиқдик. У “Реал”га ўтиши учун жамоага босим ўтказаётганди. Мен унга “Пересга айтиб қўй, сени ҳеч қаерга қўйиб юбормайман” дедим. Ўшанда Перес Зидан учун ўзи мўлжаллаганидан ҳам кўпроқ маблағ тўлаши кераклигини тушуниб етганди”, деди Моджи “Juventibus”га берган интервьюсида.
Айни пайтда қироллик клубини бошқараётган Зидан ўшанда 150 миллиард Италия лираси (73,5 миллион евро) эвазига “Ювентус”дан “Реал”га трансфер қилинганди. “Реал” сафида у футболчилик фаолияти якунига қадар (2006 й) тўп тепган.
Комментарии