RU

Последние новости

18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5

Михайло Зварич: "Узоққа қарамаймиз, ҳар дақиқа, ҳар ўйин ҳақида бош қотирамиз" Новости

Михайло Зварич: "Узоққа қарамаймиз, ҳар дақиқа, ҳар ўйин ҳақида бош қотирамиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ангола – Украина (2:7) учрашувидан сўнг украиналиклар аъзоси Михайло Зварич микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Бугунги ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидан юқорироқ бўлди, сабаби илк турда керагидан ортиқ гол ўтказиб юбордик. Бугун эса ҳақли ғалаба қозондик.

Барча Аргентина билан биринчи ўйинни унутишга ҳаракат қилди. Ўй-хаёлларимиз фақат ва фақат Анголага қаратилган эди. Йигитлар эса тушкунликдан чиқиб, ўйинга мослашишди, ҳозир ҳаммаси яхши.

Ҳозирдан узоққа қарамаймиз, аксинча, ҳар бир дақиқа, ҳар бир ўйин ҳақида бош қотириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Турнирда барча жамоалар кучли.

Ўзбекистонда бизни жуда яхши кутиб олишди. Бундай саховатпешалик учун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ҳаммаси ажойиб", деди Зварич.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика