RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  60 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Михаил Наумов: “Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаш ниятим йўқ!” Новости

Михаил Наумов: “Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаш ниятим йўқ!”

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади.

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади. Хабарингиз бор, ўтиш ўйинида олий лигада мавсумни 15-поғонада якунлаган “Сўғдиёна” ва биринчи лигани иккинчи ўринда тугатган “Оқ-тепа” жамоалари куч синашади. Учрашувдаги ғалаба олий лига чиптасини тақдим қилгани боис, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Беллашувни финалга қиёсласа бўлаверади. Қолаверса, биринчи лига жамоасини олий лига клубига қанчалик қаршилик кўрсатиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ҳар ҳолда “Оқ-тепа” сўнгги йилларда қуйида ўз номига ва ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Биз жамоа ўйинга қанчалик тайёр эканлигини билиш мақсадида “Оқ-тепа”нинг етакчи ўйинчиси Михаил Наумов билан суҳбатлашдик.

- Ўтиш ўйини олдидан фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Ҳаммаси жойида. Биз ўтиш ўйинида етарлича тайёргарлик кўряпмиз. Футболчиларнинг кайфияти ёмон эмас. 

- Ўзингиз мавсумнинг биринчи қисмини “Сўғдиёна”да ўтказган эдингиз. Жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- “Сўғдиёна”нинг таркибида ёш, иқтидорли, келажаги порлоқ ўйинчилар бор. Қисқаси, яхши жамоа. Рақибимизга бундан ортиқ фикр билдира олмайман.

- Ўзингиз ўйинга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- Одатдагидек. Биринчи даврани “Сўғдиёна” таркибида ўтказганим, давралар оралиғида жамоадан кетганимдан келиб чиқиб, шу саволни бераётган бўлсангиз, айтишим мумкин, учрашувда мен ҳеч кимга ниманидир исботламоқчи эмасман! Шунчаки, жамоам билан ғалаба қозониб олий лигага чиқмоқчиман! Асосий ниятим, келаси йил олий лигада ўйнаш! Бундан бошқа гап йўқ!

- Ўзингиз ўтиш ўйинида қайси жамоага қарши ўйнамоқчи эдингиз?

- Рақибимиз “Динамо” бўлади, деб ўйлагандим. Аммо самарқандликлар сўнгги турда дуранг ўйнаб, олий лигадан тушиб кетадиган бўлди.

- Биринчи лигада мавсум 7 ноябрда якунланган эди. Олий лигада сўнгги тур ўйинлари 20 ноябрь куни бўлиб ўтди. Оралиқдаги танаффус “Оқ-тепа”га салбий таъсир қилмайдими?

- Йўқ. Футболда битта ҳақиқат бор: учрашувдан сўнг уч кун дам олинг, шунинг ўзи етади. Кейин машғулотларга чиққингиз, шуғуллангингиз келаверади. Қишми-ёзми, бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Биз билан ҳам шундай бўлди. Қисқа таътил тугамасдан машғулотларни бошлаб юбордик. Тўғри, “Хоразм” билан ўйиндан кейин расмий учрашувларда майдонга тушганимиз йўқ. Аммо бу бизга салбий таъсир қилади, деб ўйламайман. Аксинча, яхшиликка ҳам бўлиши мумкин. Зеро, биз мавсум якунланганидан сўнг маълум муддат бўлса-да, ҳордиқ чиқаришга улгурдик.

- Жамоа учрашувга қанчалик тайёр?

- Биз тайёрмиз! Чунки ўтиш ўйини финалга тенг баҳс. Бундай ўйинлар ҳар доим ҳам бўлавермайди. 

- Ўтиш ўйини финалга тенг! Шу боис, мазкур учрашувга эътибор жуда катта. Қолаверса, аксар инсонлар биринчи лига жамоасидан матонат кутяпти. Сиз тажрибали ўйинчисиз, лекин босим жамоага таъсир қилса, бу сизни ҳам четлаб ўтмайди?

- Албатта, айтганингиздек, бу ўйин финалга тенг! Инкор қилмайман, лекин босимга эътибор бермаслик керак. Агар босимга эътибор берилмаса рақибнинг аҳамияти бўлмайди. Футболда истаган рақибга қарши ўйнаса бўлади. У олий лига клуби бўладими-бошқасими, фарқи йўқ!


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика