RU

Последние новости

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

Мисрни Златко Даличнинг маоши ўйлантиряпти Новости

Мисрни Златко Даличнинг маоши ўйлантиряпти

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018да Миср терма жамоаси кўнгилдагидек иштирок эта олмади.

"А" гуруҳида кураш олиб борган жамоа ҳар учала ўйинда Уругвай, Россия ва Саудия Арабистонига мағлуб бўлди. Шундан сўнг Миср футбол федерацияси терма жамоа устози Эктор Куперни ишдан бўшатди.

Эндиликда мисрлар янги мураббий ҳақида бош қотирмоқда ва асосий номзод сифатида Хорватияни финалга олиб чиққан Златко Далич қараляпти. Лекин бу ерда битта муаммо бор, яъни Далич сўраётган йиллик маош. Қолаверса, Далич Хорватияда қолиб ўз ишини давом эттириши ҳам мумкин.

Arab News сайтининг ёзишича, Миср чиндан ҳам хорватиялик мураббийга таклиф билан чиққан. Чунки Хорватия мундиалда жуда яхши ўйин кўрсатди. Натижада бош мураббийга бўлган талаб ҳам ортди. Фақат муаммо шундаки, Далич янги иш жойи қаер бўлмасин, Эронми, Мисрми ёки бошқа жамоами йиллик маоши 5 миллион доллар бўлишини хоҳлаяпти.

Миср эса бундай катта суммани тўлашга тайёр эмас. Миср ФФ вакилининг айтишича, федерация Эктор Куперга йилига 1,75 миллион доллар тўлаб келган. Бунинг натижасида аргентиналик мутахассис Африка жамоалари орасида энг кўп маош оладиган мураббийга айланган. Лекин Миср олдида бошқа вариантлар ҳам йўқ эмас. Сентябрда Африка Миллатлар Кубогининг саралаш баҳслари бошланади ва унгача федерация терма жамоага янги мураббийни тайинлаши лозим.

Шу боис мисрликлар ОАВ орқали тўртта номзодни келтириб ўтишди. Булар - Хавьер Агирре, Воҳид Халилходжич, Кике Санчес Флорес ва Хорхе Луис Пинто. Аммо айнан кимнинг бош мураббий бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика