RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  9 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Миржалол Қосимов: "Жанубий Корея биздан устун эмас эди" Новости

Миржалол Қосимов: "Жанубий Корея биздан устун эмас эди"

Бугун "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов бўлди ва кўрсатув муаллифининг саволларига жавоб қайтарди.
 - Миржалол Қўшоқович, Жанубий Кореяга қарши ўйин ҳақида айтиб ўтсангиз ? Уларни жамоаларида Европада тўп сураётган юқори савияли футболчилар бор. Бу сизга ўйин олдидан хавотир солмадими ?

Албатта, Жанубий Корея аввалдан Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Кучли интизом ва жисмоний ҳолат улардан ҳамиша энг яхшиларидан бири бўлган. Ҳар бир чизиғи кучли футболчилардан иборатдир. Саудия билан ўйинда ҳам буни кўрдик. Улар билан очиқ ўйнаб бўлмайди. Шу боис тактикамизни ўзгартирдик. Лутфулла Тўраев айнан ушбу схемамизга мос келар эди. Биз бу ўйинда ҳеч қандай яккакурашда ютқазмадик. Бу ўйинни муҳимлиги шунда эдики, бу битта ўйин бўларди, гуруҳ бўлганида биринчи ўйинда қўйилган хатони иккинчи турда тўғриласа бўлади. Лекин бу босқичда ҳеч қандай хато кетмайди. Биз учун финал ўйини бўлди. Шунга қарамай эски касаллигимиз яна бошланди ва вазиятларни якунлай олмадик. Жанубий Кореяни биздан устун тарафини кўрмадим. Натижа ҳамма учун жуда муҳим ва биз буни уддалай олмадик.

- Сервер Жепаровни Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушмаганлигини қандай изоҳлар эдингиз?

Бу ерда биз ҳар бир ўйинчидан максимал фойдаланишни истадик. Серверни иккинчи бўлим майдонга тушуришни истаган эдим. Кутилмаганда Одилнинг жароҳат олиши бизни тактикамизга ўзгартириш киритилишига мажбур бўлдик.  Бу ўйинда биз  4+1+4+1 тактикада ўйнадик. Кореяни ярим ҳимояси жуда кучли. Яккакурашлардан ютқазиш бизга қимматга тушар эди. Ундан ташқари Жамшид Искандеровга Оллоҳ томонидан берилган иқтидори бор. У сўнгги пасни аниқ етказиб бера олади. Ундан ташқари Сардор Рашидов билан ўйини чиқади. Шу сабабларга кўра, сўнгги ўзгаришда Жамшидни ҳам туширишни маъқул топдим.

- Ўйиндан олдин 120 дақиқалик ўйин учун жамоангиз тайёр эдими ?

Буни ўйламаган эдик. Биз 90 дақиқа ичида вазифани уддалашимиз керак эди. ЙЎқотилган вазиятлар ҳақида эса энди гапиришга хожат йўқ. 85 дақиқада Лутфулла Тўраев фойдаланганда ўйин деярли якунланиши мумкин эди. Бизга насиб қилмаган экан.  Ҳар бир ўйинчимиз майдонга ғалаба учун чиқди ва ҳаракат қилди. Бизни барча мухлис қўллаб-қувватлаб турди.

- 4+1+4+1 тактикасининг афзаллиги нимада эди ?

Рақиб индивидуал кучли ва биз рақибдан келиб чиқиб шундай схемани танладик. Лутфулла эса бунга тўла мос келар эди.

- Августдан бошланган йиғинларда қанчалик ўсишга эришдингизлар ?

Биринчи навбатда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфаровичга миннатдорчилик билдираман. Биз учун шунча шароитни яратиб бергани учун натижа талаб қилишга ҳақли эди. Жиддий тайёрландик лекин натижа бўлмади.

- Сардор Рашидов чемпионатнинг кашфиёти бўлди. Бу футболчини сиз айнан 2-3 йил олдин "Бунёдкор"да кўрсатган эдингиз ? У ўтган вақт давомида қанчалик ўсишга эришди.

У кўп меҳнат қилди ва тўхтаб қолмади. Ўз устида ишлаши керак. Кучли лигада ўйнаса термамиз учун ҳам фойдали бўлади.

- Жанубий Кореянинг биринчи голи ҳақида айтиб ўтсангиз ?

Асабий учрашув бўлди. Муҳаммадиев эмас бутун жамоа ютқазди. Мен Муҳаммадиевни хатоси демаган бўлар эдим. Бу вазиятгача биз гол уришимиз мумкин эди.  Тез ўйин бўлгани боис Кореяни футболчиларини оёқ томирлари тортиб қолди. Икки томон ҳам ҳужумда ўйнади. Дарвозабонни ҳам Гризумчук билан келишган ҳолда танладик. Нестров бизни кўплаб вазиятларда қутқарди. Ҳакамларни эса назоратчилар муҳокама қилади.

- Темур Кападзе фаолиятини якунганини хабар берди.


Биз уни фикрини қўллаб-қувватлаймиз. У шундай қарор қилган экан деб қўшиламиз. У ёшларга ўрнак бўлди. Тошкентда унинг 120 ўйинини ташкиллаштирамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика