RU

Последние новости

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  2 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

Миржалол Қосимов: "Қизилқум" томонидан яхши қаршилик бўлди" Новости

Миржалол Қосимов: "Қизилқум" томонидан яхши қаршилик бўлди"

"Бунёдкор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Қизилқум" томонидан яхши қаршилик бўлди. Рақибимиз бугун қарши ҳужум тактикасидан фойдаланди. Голга келсам, ўз айбимиз билан бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олдик. Агар Пишур пенальтидан гол ура олганда ҳисоб йирик кўриниш олган бўларди", - дейди Миржалол Қосимов.

- Солиштирадиган бўлсак Бугало, Зухуровдан кўра ўйинга тайёрроқ кўринди?
- Зухуров ОЧЛда қутқариши керак бўлган вазиятда хато қилди. Жамоамизда учта посбон бор ва биз мавсум давомида тайёр футболчига фойдаланамиз.

- "Ал Жаиш" билан ўйинда "осмонга" чиқиб олган футболчилар ерга тушишдими?
- Кеч бўлсада хулоса чиқарилди деб ўйлайман. Футболчилар буни тушуниб етишди. Ўйинни танлаш керак эмас. Энди бизни 19 март кунги жиддий учрашув кутиб турибди. Мен у гапни кўчма маънода айтгандим.

- Бугун сайтимизда чиққан хабарга изоҳингиз?
- Ҳамма ҳам биринчи ахборотни беришни истайди, бу ҳақда ўзим хабар бераман (кулади).

- "Фулад" билан ўйинга жамоа қандай тартибда тайёргарлик кўради, Жавлон Иброҳимовнинг ахволи қандай?

- Умид қиламиз, Жавлонинг ҳолати яхши. Эртага шифокорларнинг якуний хулосасини кўриб, бир қарорга келамиз. "Ал Жаиш" гуруҳимиздаги энг кучли жамоа бўлиб қолаверади. "Фулад"га қарши эса энг яхши ўйинларимиздан биирини кўрсатишмиз керак.

- Иномовнинг жамоага қайтишига муносабтингиз?
- Бизда бу қанотда Шораҳмедов бор ва унинг ўйинидан қаноат хосил қиляпмиз. Аммо Иномовни клубимиздан жой олиши соғлом рақобатни келтиради.

- Япониялик ярим ҳимоячи ҳақидачи?
- Ундан жимсоний ҳолатига қараб Ўзбекистон чемпионатида фойдаламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика