RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Миржалол Қосимов: "Локомотив"га қарши ўйинда аралаш таркибни туширмоқчимиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Локомотив"га қарши ўйинда аралаш таркибни туширмоқчимиз"

Ўзбекистон Суперкубоги-2014га бағишланган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчи Олександр Пишур иштирок этди.
Бу ҳақда ПФЛ расмий твиттери хабар берди.

Қосимов матбуот анжумани аввалида, залдаги аёл журналистлар орқали, яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан табриклади.

Миржалол Қосимов: "Сўнгги вақтларда роса пиар қилишди, лекин Қосимов ўз ишини, Абрамов ўз ишини қиляпти, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Бизни олдинда, 11 март куни муҳим ўйин кутиб турибди, шу сабаб Суперкубок яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди. Лекин бу эртага биз ўйнамаймиз, дегани эмас. Биз ҳар доимгидек майдонга чиқиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. «Локомотив» яхши мураббийи бор яхши жамоа ва бизни эртага қизиқарли ўйин кутиб турибди".

Олександр Пишур: "Мавсум бошидамиз, ҳали етарли даражада жисмоний тайёр бўлмаслигимиз мумкин. Яхшилаб тайёргарлик кўриб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

Миржалол Қосимов: "Тўғриси, Саудиядан келганидан кейин, терма жамоа билан бўлиб, Суперкубок учун таркиб ҳақида ўйлашга вақт бўлмади. Биз Суперкубок учрашуви учун асосан ёшлар таркибини туширмоқчи эдик, бироқ бу ЎФФ ва ЎзПФЛга ҳурматсизлик бўларди. Шу сабабли биз «Локомотив»га қарши Суперкубок ўйинида аралаш таркибни туширишни режалаяпмиз. Эртага «Бунёдкор» таркибида Анвар Ғофуров ҳам «Локомотив»га қарши майдонга тушиши мумкин. Мансур Саидов билан гаплашдик, у ҳам, биз ҳам унинг захирада ўтириб қолиши яхши эмаслигини тушундик".

ПФЛ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика