RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  13 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Миржалол Қосимовнинг таклифидан сўнг ўйлаб ўтирмай АГМКга ўтдим" - Анзур Исмоилов Новости

"Миржалол Қосимовнинг таклифидан сўнг ўйлаб ўтирмай АГМКга ўтдим" - Анзур Исмоилов

АГМК янги мавсумга тайёргарликни Туркияда давом эттирмоқда.

Бугунги машғулот Белекдаги "Calista sport center" майдонида олиб борилди. Биз эса машқлар якунига етгач жамоанинг янги футболчиси Анзур Исмоиловнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

Ҳимоячи "Пахтакор"дан кетиши ва нима учун АГМКни танлагани ҳақида дастлаб қуйидагича фикр билдирди.

 - "Пахтакор" таркибни ёшартирмоқда. Бир томондан уларни ҳам тўғри тушуниш мумкин. Шу паллада АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов таклиф билан чиқдилар. Улар жамоага керак эканлигимни айтдилар. Шунинг учун ўйламасдан бу жамоани танладим. 

Анзур Исмоилов билан қисқа суҳбат жараёнида бевосита хорижда олиб борилаётган йиғин ҳақида ҳам сўрадик. Унинг фикрича янги футболчилар ўзаро чиқишиб олиши учун ҳам бундай йиғинлар фойдали. 

- Қишки ўқув-машғулот йиғинларини асосий қисмини хорижда ўтказмоқдамиз. Бундан аввал Дубайда "Жабел Али" спорт мажмуасида шуғулландик. Ўртоқлик учрашувида майдонга иштирок этдик. Мана шундай йиғинлар орқали бир-биримизни яхши билиб олишимиз талаб қилинади. Қайсидир маънода биз учун бир имконият десам ҳам нотўғри бўлмайди. Шу жиҳатдан ҳам фойдаси бор. Яна бир томони бунда бир нечта хориж жамоалари билан ўйнаймиз. Қанчалик кучли рақиблар билан ўйнасак, чемпионатда шунча осон кечади. 

Интервью якунида тажрибали тўп тепар ёш футболчиларга ва энди етишиб чиқаётган ҳимоя чизиғи вакилларига маслаҳатларини бериб ўтди. 

- Машғулотларда астойдил шуғулланиш шарт. Бунга юзаки ёндашиш нотўғри. Тўхтамасдан  устиларида ишлашлари керак. Мен ҳам ўз вақтида Асрор Алиқулов, Бахтиёр Ашурматов, Хайрулла Каримов каби тажрибали футболчилардан кўп нарса ўрганганман. Бугунги ёш футболчилар ўзларидан катталардан ўрнак олишса ўсишга эришишади.

Абдулазиз  Искандаров ёзиб олди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика