RU

Последние новости

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  1 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  29 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  14 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа" Новости

Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Суғдиёна” - АГМК ўртасидаги баҳс якунига етди.




Якунда дуранг натижа қайд этилган учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

“Жиззахда футбол мавсуми бошлангани билан барча мухлисларни табриклайман. Ижозатилар билан эртага бўлиб ўтадиган 8 март - халқаро хотин-қизлар байрами билан жамоамиз номидан табриклаб қоламан.

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда жанговар ҳаракатлар кузатилди. Голгача барчаси кўнгилдагидек кетаётганди. Кўрган бўлсангиз оддий вазиятда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар ўзларида куч топган ҳолда ҳужум уюштиришди ва мен кутган ўйинни кўрсатишди. Жокич иккинчи сариқни олиб майдонни тарк этиши оқибатида бир киши кам бўлиб қолдик.

Қийин вазиятда қолганимизга қарамасдан йигитлар натижани дурангга келтиришди. Доим таъкидлаб келганмиз футбол 90 дақиқа ўйналади. Шогидларим ўйнашни билишади. Ҳамма гап хоҳишда. Футбол мухлислар учун ўйналади, мақсадимиз уларга ёқадиган жанговар футбол намойиш этиш.

“Суғдиёна” очко йўқотган бўлиши мумкин, биз очко қўлга киритдик. Менимча, дуранг ёмон натижа эмас. Мавсумни дуранг билан бошладик, албатта уйда ўтадиган баҳсни ғалаба билан бошламоқчи эдик. “Металлург”га қарши беллашувнинг йигирманчи дақиқасига қадар жуда яхши ўйин намойиш этдик. Бугун ҳам бир киши кам бўлиб охиргача курашдик. Мен ўз шогирдаримга кўрсатмалар бердим. Ҳакамга эътироз билдирганим йўқ. Улар ўз ишини қилди”, - деди Қосимов.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика