RU

Последние новости

20:45"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  0 20:28"Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда  5 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 2:0 (матнли трансляция)  4 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  5 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  1 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  54

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!" Новости

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.





"Ниҳоят, тугади! Бу йилги чемпионатимиз жуда қизиқарли ўтди. Менимча ўзим футболчи бўлганимда ҳам бунчалик масъулиятли ўйин бўлмаган. "Сўғдиёна"ни ва Улуғбек Бақоевни иккинчи ўрин билан табриклайман. Бугун кимга омад кулиб боққан бўлса ўша ютди.

Биз учинчи ўринни эгалладик, бу ҳам ёмон натижа эмас. Сабаби йил бошида таркибимизни 8 нафар футболчи тарк этганди. Шунга қарамай жуда яхши, жанговар жамоа туза олдик. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳам иштирок этдик. Баъзи футболчиларимиз учун бундай нуфузли мусобақадаги илк иштирок эди.

Раҳбариятга, йигитларга биргаликда жуда ҳам қизиқарли мавсумни ўтказганимиз ва шундай коллектив туза олганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади. Шогирдларимдан хурсандман, улар билан ғурурланаман!", - деди Қосимов.

- Жамоага келганингизга 3 йил бўлди. Лекин бу мавсумда ҳам асосий муаммо ҳимояда бўлди. Ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа учун балки марказга сифатли ҳимоячи керакдир. Айнан ҳимоячиларнинг хатолари туфайли кўплаб очколар йўқотилди.

- Бу нафақат бизда, терма жамоамиз ва бутун ўзбек футболининг муаммоси. Олдингидек Фарҳод Магаметов, Андрей Фёдоров каби ҳимоячилар ҳозир йўқ. Ҳа, легионер керак, лекин биз у қадар катта харажат қила олмаймиз. Легионер олсак ҳам ҳужумни кучайтириш ва ҳимояда ўз футболчиларимиздан фойдаланишга қарор қилгандик. Ҳозир дабдурсутдан қарор чиқариб бўлмайди. Буни бироз футболдан четроқ бўлиб ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Бир нарса борда, биз ҳам осмондан тушиб қолмаганмиз. Инсоф ўзига берсин, менга ҳам, барчамизга инсоф берсин. Бундай мухлислар Ўзбекистонда йўқ, мухлисларни алдаб бўлмайди. Биз ОКМК заводида оғир меҳнат қиладиган инсонлар ишдан кейин келиб хордиқ чиқаришлари учун ўйнаймиз. Ҳакамларга баҳо берадиган инсонлар бор, мен ўз ишим билан шуғулланишим керак.

- Кубок доирасида "Насаф" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида сиз эмас Хайрулла Каримов иштирок этганди. Бугун эса ўзингиз келдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўзим билан боғлиқ. Чиққим келмади, шогирдимни юбордим. Негаки ҳалигача ўзимга келмадим. Ҳамма нарсани чегараси бор.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика