Миржалол Қосимов: "Дарвозабонимиз биринчи голда вақтлироқ чиқиши керак эди, иккинчисида эса жойида қолиши лозим эди"
16 апр 2023 22:58
Новости
Миржалол Қосимов: "Дарвозабонимиз биринчи голда вақтлироқ чиқиши керак эди, иккинчисида эса жойида қолиши лозим эди"
Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Металлург” — ОКМК (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.
"Оғир хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. Биринчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олганимизда, кутилмаганда содир бўлган четлатиш содир бўлди ва учрашувнинг боришини ўзгартириб юборди. 10 киши қолган бўлсак-да, дастлабки таймни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда тушунарсиз хатолар сабаб, имкониятни бой бердик. Юқори мақсадни қўйган жамоа футболчилари бундай хатога йўл қўйиши керак эмас. Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтишмайди. Раҳимов биринчи голда вақтлироқ чиқиши керак эди, иккинчисида эса жойида қолиши лозим эди", -дейди Миржалол Қосимов.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии