Миржалол Қосимов: "Четлатишдан кейин имкониятимиз ошди"
26 сен 2020 20:41
Новости
Миржалол Қосимов: "Четлатишдан кейин имкониятимиз ошди"
Суперлига 17-туридан ўрин олган АГМК - "Қизилқум" (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун ўзига яраша бир-бирига муносиб жамоалар тўқнаш келди. Қайсидир маънода дерби бўлди. Курашларга бой, жанговор ўйин кечди. "Қизилқум" жамоаси иккинчи даврада яхши савиядаги футболчиларни сафига қўшиб олди. Қолаверса охирги ўйинларда ёмон натижалар қайд этишмади. Бугун ҳеч қайси жамоа мағлубиятга учрагиси келмади.
Биринчи бўлимда ўзимизнинг хатомиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу эса бизни янада олдинга боришга мажбур қилди. Рақиб сафидаги Эркин Байдуллаевнинг майдондан четлатилиши имкониятларимизни оширди дейишим мумкин. Ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик. "Қизилқум" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан",- дейди Миржалол Қосимов.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии