RU

Последние новости

16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  8 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Миржалол Қосимов: "Чемпионат узоқ давом этади, 10 футболчи билан бутун мавсумни ўтказиш оғир" Новости

Миржалол Қосимов: "Чемпионат узоқ давом этади, 10 футболчи билан бутун мавсумни ўтказиш оғир"

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Барча журналистларни касб байрамлари билан табриклайман. Улар орқали янгиликларни кузатиб борамиз. Ишларига ривож, соғлиқ тилайман ва ўйлаган ниятларига етиб юришсин", - дейди Миржалол Қосимов.

- Бугун таркибда ротатция жуда кўп бўлди. Бунга тақвимнинг зичилиги сабабми?

- "Машъал"ни ўрганиб чиққанимизда сафарда иккинчи рақам остида ўйнашларини тахмин қилгандик. Жамоадан келиб чиқиб, иссиқ ҳавога қараб, тақвимга ҳам қараб ротатция қилинди. Чемпионат узоқ давом этади, 10 футболчи билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Бундай жамоаларга қарши ўйинларда ҳимояни ёриб ўтиш учун катта куч керак бўлади. Бугунги қароримиз ўзини оқлади деб ўйлайман.

Рақиб беш нафар ҳимоячи билан ўйнади, ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Йигитлар биринчи таймда шижоат билан ҳаракат қилишди. Футболчиларим тезроқ гол уришга интилишди ва бироз шошилишди.

- Рестартдан кейин АГМК учала ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўғри барчасида 3 очко олдинглар, аммо кам гол уриш қайсидир ўйинда панд бериб қўймасмикин?

- Бу футбол. Олдиндан билиб бўлмайди. Қайсидир йил Италия терма жамоаси гуруҳ босқичида учта дуранг ўйнаб гуруҳдан чиққанди. Биз ҳам кўп гол уришни истаймиз, вазиятлар бор, улардан фойдаланишни ўстиришимиз керак. Мана яқинда "Сочи" "Ростов"га 10та гол урди, аммо уларга ҳам 3 очко берилди-ку.

- Жамоа асосий футболчиларидан бири Элгужа Григалашвили бугун майдонга туша олмади. Унинг жароҳати қай даражада жиддий?

- Белгида кичик жароҳати бор. Ҳозирда даволанмоқда.

- "Насаф" билан ўйинда майдонга қайтиши мумкинми?
- Менимча қийин.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика