RU

Последние новости

13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  0 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  3 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  1 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  11 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  21

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз"

Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашувни яхши бошлагандик, 15-дақиқага қадар 2-3 та жуда қулай имконият юзага келди. Афсуски, гол уролмадик. Биринчи тайм сўнгидаги четлатиш барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Жанговар баҳс кузатилди. Бугунги тўқнашув футболимиз 110 йиллиги байрам қилинаётган дамга тўғри келди. Шунга монанд мухлисларимизга ижобий кайфият тақдим этишни хоҳлагандик. Аммо бу – футбол. Албатта, мағлубиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Энди кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрамиз.

- Сардор Раҳмонов мавсумда учинчи, "Металлург" билан эса иккинчи марта қизил карточка олмоқда. Унга эътирозингиз борми?

- Эътироз ҳар бир ҳимоячига ҳамиша бўлади. Акрамжон Комилов ҳам йўқ жойдан тўртинчи сариқ карточкасини олди. Энди тўқнашувларга бой спорт тури бўлгани учун ўйинга берилиб кетишди. Бунақа вазиятлар бўлиб туради. Масалан, Давронжон Эргашев ҳам "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги учрашувида майдондан четлатилди. Сардор Раҳмоновнинг Бекободдаги четлатилишига қўшилмаган бўлардим. У ерда қизил карточка берилмаслиги лозим эди. Бугунги вазиятда тўғри қўрқмасдан курашга киришди. Биз шашка ўйнамаймиз. Шашка ўйнаганимизда, бундай бўлмасди. Бу атайин қилинган нарса эмас, тўп учун кураш чоғида, ўйиндаги вазиятда вужудга келди. Сардор ҳимоячи, шу боис бундай тўқнашувларда кўп иштирок этади. Бунақа ҳолатлар учраб туради. Бу – нормал ҳолат.

- Чемпионатимизда кескин ўйинлар кўп бўляпти. АГМКнинг бир қанча футболчиларида шундай ҳолат кузатиляптики, уларни қониқтирмаётган ҳисоб қайд этилаётган пайтда ўзларини бошқара олишмаяпти ва сариқ карточкалар кўпайиб кетяпти. Ҳали олдинда тўқнашувларга бой баҳслар кўп. Бундан жамоа панд еб қолмайдими?

- Сал аввал айтганимдек, бу шашка эмас. Ҳаммаси хоҳиш-истак кучлилигидан, спорт принципларидан четга чиқмаган ҳолатда рўй бермоқда. Албатта, ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Бу – нормал ҳолат. Европани қаранг, қандай жанговар тўқнашувлар бўлади. Биз ҳам шу орқали ривожланиб борамиз.

- Янги футболчиларнинг мослашув жараёни қандай кечмоқда?

- Улар кеча учиб келишди. Жамоага эндигина қўшилишди. Қайси бири Истанбул орқали, қайси бири Олмаота орқали пешинда келди. Ўйлайманки, 10 киши бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, ўйинга яхши киришиб кетишди. Улар жамоа имижига ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. 

- Бу футболчиларни шахсан ўзингиз танлаб, жамоага жалб қилдингизми ёки кимдир тавсия қилдими?

- Мураббийлар штабимиз билан келишган ҳолда ҳал қилинади. Ўзимиздан ўзимиз харид қилмаймиз. Қайси нуқталарга керак бўлса, ўша ерга оламиз. Шунингдек, жамоа ўйинига тўғри келадими ёки йўқ, шунга қараймиз. Тавсия ҳам қилишади, албатта.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика