RU

Последние новости

11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  1 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  20 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз» Новости

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз»

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов карантиндан қайтган футболчиларнинг ҳолати ва тез орада тикланадиган Суперлига ўйинлари олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

"Аввало футбол жамоатчилиги ва мухлисларни яна футбол қайтаётганлиги билан табриклайман. Ҳукуматимиз футбол ўйинлари ва машғулотларга рухсат бергани нафақат футбол жамоатчилиги, балки миллионлар ўйинини соғинган кўплаб мухлисларни ҳам хурсанд қилди, назаримда. Муҳими, футбол жамоатчилиги ҳукумат томонидан берилган мазкур ишонч ва имкониятни қадрлаб, ҳозирги пандемия даврида ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиши керак. Карантин даврида асосий вақтни уйда оила даврасида ўтказдик. Бу давр ҳам қайсидир маънода баъзи ҳолатлар бўйича керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам берди.

Карантинда футболчиларнинг ҳолатини масофадан назорат қилиб, керакли дастурлар асосида шуғулланишларини белгилаб бердик. Эндиликда барча мавжуд тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда машғулотларни тикладик. Қувонарлиси, футболчилар карантин даврида ўз ишларига профессионал ёндошиб, имкон қадар ўзларининг жисмоний ҳолатларини бир меъёрда ушлашга муваффақ бўлишган. Машғулотда футболчилар яшил майдонни, тўпни ва айниқса жамоавий муҳитда ўзаро шуғулланишни жуда соғинишгани кўриниб турибди. Яъни улар ишга чанқоқ. Бу эса қисқа фурсатда рестарт оладиган Суперлига ўйинларига уларни ҳар тарафлама тезроқ спорт формаларини оптимал ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Тўғри, танаффус узоқ чўзилди ва жамоанинг умумий ҳолатини қисқа фурсатда оптималлаштириш осон бўлмайди. Лекин форс-мажор ҳолати барчани бир хил шароитга қўяди. Шу боис ҳозирги асосий диққатни аввало жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва ўйин ташкил этишда жамоавий ўзаро тушунчаларни тезроқ яна шакллантириб олишга қаратамиз. Машғулотлар ва ўйин орасидаги интервал қисқа бўлсада, чемпионат бошланса учрашувлар орқали жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларсиз футбол асосий безагини йўқотади. Лекин ҳозирги даврда энг мақбул йўл томошабинларсиз ўйин. Чунки саломатлик ва хавфсизлик барча нарсадан устун. Ўйлашимча, гарчи мухлислар стадионга туша олишмасада, телеэкран орқали катта қизиқиш билан ўйинларни томоша қилишади. Биз эса уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этган ҳолда майдонга бир мақсад — ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз. АГМК жамоаси олмалиқлик ишқибозларимизни ўзининг чиройли ўйини ва натижалари билан хурсанд этиши учун қаттиқ ишлайди", - дейди Қосимов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика