Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин
11 окт 21:30
Новости
Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин
Испаниялик 65 ёшли мураббий Рафаэль Бенитес Грециянинг "Панатинаикос" клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
Аммо, мутахассис АПЛда ишлашни афзал кўради.
Инсайдерларнинг таъкидлашича, Анже Постекоглу истеъфога чиқарилган тақдирда, Бенитес "Ноттингем Форест" бош мураббийлиги учун устувор номзод ҳисобланади. "Ноттингем" бу мавсумда мураббий алмаштирган, жамоа чемпионатни Нуну Санту қўл остида бошлаганди. Постекоглу ҳозирча вазиятни ўнглай олмаяпти, клуб 5 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Бенитес АПЛда "Ливерпуль", "Ньюкасл" ва "Эвертон" клубларида ишлаган. Шунингдек, мутахассис Мадриднинг "Реал", "Интер" ва "Наполи" клубларида ҳам мураббийлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии