“Милан”ни бошқаришга яна бир номзод пайдо бўлди
08 июн 2020 09:34
Новости
“Бордо” клуби фаолият олиб бораётган Паулу Соуза “Милан”га бош мураббий бўлиши мумкин. Миланликлар бордию Ральф Рангник билан келиша олмаса, бор эътиборини Соузани олиб келишга қаратади.
Паулу учун Италия бегона эмас. У футболчилик фаолиятида “Ювентус”, “Интер” ва “Парма”да тўп тепган. “Фиорентина” клубига эса устозлик қилган.
Соуза 2019 йил мартидан бери “Бордо”ни бошқариб келмоқда.
Комментарии