RU

Последние новости

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Милан Митрович: "Кучли жамоани мағлуб этсангиз доим сенсацияга қиёслашади" Новости

Милан Митрович: "Кучли жамоани мағлуб этсангиз доим сенсацияга қиёслашади"

Улуғбек Бақоев устозлигидаги "Суғдиёна" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида ўз майдонларида "Пахтакор"ни таслим қилишни уддасидан чиқишди.

Баҳс давомида меҳмон жамоа вакиллари орадаги фарқни йўққа чиқариш учун қатор вазиятларни юзага келтиришган бўлсада, мезбонлар посбони Милан Митрович рақибга гол уриш имконини қолдирмади ва ўзининг сейвлари билан жамоасининг жонига оро кирди. Учрашувдан кейин маҳоратли киперга юзланиб фикрлари билан қизиқдик.

"Жамоамиздаги барча футболчиларга ажойиб жанговар ўйин учун раҳмат айтаман ва ғалаба билан табриклайман. Учрашув қийин бўлди. Биз танаффусдан сўнг кийиниш хонасида барчасини келишиб олдик ва майдонга кучли шижоат, истак билан тушдик. "Пахтакор"ни машғулотларда кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Рақибни ҳужумларини зарарсизлантиришга ва тўхтатишга эриша олдик. Мавсумни ёмон бошлагандик. Бу ғалаба биз учун бурилиш нуқтаси бўла олади деган умиддаман.

Кучли жамоани мағлуб этиш доим ёқимли. Албатта, бундай даражадаги жамоа билан ўйнаганда ҳаяжон ва босим бўлиши табиий. "Пахтакор" ва шунга ўхшаш клублардан устун келсангиз доим сенсацияга қиёслашади",- дейди Милан Митрович.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика