"Милан" бош мураббийи Пиоли коронавирусга чалинди
14 ноя 2020 16:20
Новости
"Милан" бош мураббийи Пиоли коронавирусга чалинди
"Милан" устози Стефано Пиолининг коронавирус учун топширган тести мусбат натижани кўрсатди.
Бу ҳақда "россонерилар" матбуот хизмати хабар бермоқда. Касаллик 55 ёшли мутахассисда белгиларсиз кечмоқда. Пиоли ҳозир карантинда.
Қайд этиш керакки, Милан клубининг футболчилари ва ходимлари коронавирусга манфий тест топширишган.
"Милан" А Серияда 7 турдан сўнг 17 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии