Микел Хонданинг жамоадошига айланиши мумкин
02 апр 2020 15:20
Новости
Микел Хонданинг жамоадошига айланиши мумкин
"Челси" собиқ ўйинчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиришга яқин.
Таянч ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел яқиндаги ўз таркибига япониялик Кейсуке Хондани қўшиб олган "Ботафого" билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришмоқда.
32 ёшли Микел март ойи ўрталарида Туркиянинг "Трабзонспор" клуби билан тузган шартномасини бекор қилган эди.
Нигериялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди.
Комментарии