RU

Последние новости

14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  5 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  8 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  7 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  5 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6

"Металлург" январда йиғин учун хорижга чиқмайди Новости

"Металлург" январда йиғин учун хорижга чиқмайди

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишган.

Янги йил муносабати билан байрам таътилига чиққан Бекободнинг "Металлург" жамоаси келаётган ҳафтанинг илк кунидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Иккинчи йиғин ҳам жамоанинг Бекобод шаҳридаги қароргоҳида ҳамда "Металлург" стадионида олиб борилиши режалаштирилган.

Душанба куни клуб ихтиёрига испаниялик мураббийлар ҳамда хорижлик легионер футболчилар келиб қўшилиши кутилаяпти. Луисма Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби Испаниядан, Йосович, Стаменкович ҳамда Обрадовичлар эса Сербиядан учиб келишади.

Иккинчи йиғин 29 январь санасигача давом этиши белгиланган. Йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказиш баробарида спарринг рақиблар билан назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, 19 январь куни Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан, 25 январда эса Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан куч синашишга келишиб олинган. Мазкур учрашувларнинг бўлиб ўтадиган вақти ва манзили яқин кунлар ичида ойдинлашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика