RU

Последние новости

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

“Металлург” яна бир футболчи билан шартнома имзолади Новости

“Металлург” яна бир футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” жамоаси таркибни кучайтириш масаласига ҳам жиддий ёндошмоқда.

 Бекободликлар яна бир иқтидорли ўйинчи билан келишувга эришдилар. Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси билан хайрлашган Музаффар Музаффаров учинчи йиғиндан эътиборан бекободликлар сафига келиб қўшилган эди. Тиббий кўрикдан кейин куни кеча клуб ва футболчи ўртасида шартнома расмийлаштирилди.

Музаффар Музаффаров 1995 йилнинг 12 апрель санасида таваллуд топган. 23 ёшда. Амплуаси ярим ҳимоячи. 2014 йилдан буён кучлилар сафида тўп суриб келмоқда. Биринчи мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган Музаффар 2015-16 йилларда "Сўғдиёна", 2017 йилда "Нефтчи", 2018 йилда эса АГМК жамоасида фаолият юритди. Шу йиллар давомида Музаффаров 96 учрашувда майдонга чиқиб, рақиблар дарвозасига 13 та гол киритди. 19 марта огоҳлантирилди. 3 марта эса иккиталик сариқ карточкалар туфайли майдондан четлатилган. Биз Музаффарга "Металлург" таркибига хуш келибсан, омад ёр бўлсин деймиз!

Муқаддам, "Металлург" таркибга Сервер Жепаров, Камолиддин Тожиев, Шавкат Муллажоновларни қўшиб олганди. Шунингдек, бу мавсумдан эътиборан собиқ пахтакорчилар Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов ҳамда Станислав Андреев ҳам “Металлург” жамоаси шарафини тўлақонли аъзолар сифатида ҳимоя этишади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика