RU

Последние новости

20:09Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  4 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  2 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  24 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  7 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

“Металлург” – “Локомотив”: превью Новости

“Металлург” – “Локомотив”: превью

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бирига айланган “Локомотив” бекободликлар учун энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 25 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 15 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 20:49, тошкентликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи марта чемпионликка эришган “Локомотив” айнан “Металлург”га қарши уй ўйинидан кейин расман чемпионлик тантаналарини бошлаб юборганди. Аммо Бекободдаги учрашувда темирйўлчилар жиддий рақобатга дуч келишганди. Учрашув жанговор дуранг – 3:3 натижаси билан якунланганди.
Бу йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни маъданчилар очган бўлса-да, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз томонларига оғдириб олишган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашуви ҳам темирйўлчилар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги беш учрашуви натижалари билан танишинг:

25.06.2016  “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015  “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
29.03.2014  “Металлург” – “Локомотив” – 0:4
05.05.2012  “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
05.08.2010  “Металлург” – “Локомотив” – 1:0


"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика