"Металлург" Чорвоқда йиғин ўтказмоқда
14 июл 2013 15:04
Новости
"Металлург" Чорвоқда йиғин ўтказмоқда
Рустам Мирсодиқов бошқарувидаги жамоа иккинчи даврага янада пухта тайёргарлик кўриш учун айни пайтда машғулотларга зўр бермоқда. "Металлург" мураббийлар штаби футболчиларни 9 июлдан йиғишга қарор қилган. Шу кундан бошлаб жамоа Чорвоқдаги "Металлург" дам олиш оромгоҳида машғулотларга киришган. Чорвоқда баъзида кунига икки маҳал, айрим кунларда бир маҳалдан машғулот олиб борилмоқла.
Маълум муддат жароҳати боис ўйинларда иштирок эта олмаган Маъмур Икромов сафга қайтди. Маҳоратли посбон якка тартибда, махсус дастур асосида шуғулланмоқда.
Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар йўқ. Шунинг билан бирга ҳеч қайси футболчи ҳам жамоани тарк этмаган.
Айтишларича "Металлург" Чорвоқда июль ойининг сўнггига қадар бўлади.
Исломбек Рустамбеков
Комментарии