RU

Последние новости

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  0 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  4 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  135 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақиқатми? Новости

Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақиқатми?

Буни вақт кўрсатади.

Лионель Месси мавсумни ажойиб бошлади: Лига 1да "гол+пас" тизими бўйича 5+7 жамғарди, ЧЛда эса иккита гол ва битта ассистга эга. Месси ПСЖга адаптация қилди, аммо унинг шартномаси ёзда якунланади. Унинг ушбу мавсум сўнггида Париждан кетиш эҳтимоли бор.


Мессининг кетиши ҳақида медиа нима демоқда?


• L'Equipe: Месси умуман ПСЖда қолишга қарши эмас, унга лойиҳа ўзгаргани ёқмоқда. Аммо, у "Барселона"дан аниқ юриш кутмоқчи, сабаби Жоан Лапортанинг уни қайтаришни хоҳлашини билади.


• Фабрицио Романо: Месси ЖЧ-2022дан сўнг қарор қабул қилади. У футболдан шартномаларга чалғимоқчи эмас.


• Mundo Deportivo: "Барса" Мессини қайтаришни хоҳлаётганига ишончи комил. Клуб бу вариантни баҳорда муҳокама қилди. Аммо, пул эвазига трансфер имконсиз – бу фақатгина Месси эркин агент миқдорида ўтганда амалга ошади. "Барселона"да тўғридан-тўғри трансфер учун пул йўқ.



• Get French Football News: ҳозирча Мессининг ПСЖ билан шартнома имзолаш имконияти бошқа клубга кетишидан кўра юқори. Бу ПСЖ томонидан аллақачон тайёрланиб қўйилган шартнома билан боғлиқ, аммо томонлар уни ҳали муҳокама қилишмади.


• AS: Месси ёзда икки бор Лапорта билан телефон орқали мулоқот қилди. Ҳеч ким бу мулоқотлар нима ҳақда бўлганини билмайди.


Нега барча бирданига Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақида гапириб қолди?


Картинани тўлиқроқ очиш учун 2021 йилнинг ёзига қайтамиз. Ўшанда клуб президенти Жоан Лапорта Хосеп Бартомеудан қолган молиявий ҳолатда даҳшатга тушганини айтди: "Барса"да қарзлар, янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қийинчиликлар, паст маош чегараси бор эди. Бундай шартларда Мессини клубда қолдиришнинг умуман чораси йўқ эди.


Бу Лапортанинг Месси кетишидан кейинги илк интервьюларидан бири:


"Бу биз учун трагедия. "Барселона" ва Лео бўлинмас қисмдек эди. Аммо, вазият шундайки, ҳозирда ҳамкорлигимизни тўхтатиб туришга мажбурмиз. Мен тасодифан тўхтатиб туриш ҳақида гапирмадим. Орзуим – Леони уйига қайтариш. У "Барселона"да бўлиши керак. Қачондир бу саволга қайтамиз".



"Барселона" бу масалага бир йилдан сал ошиқроқ муддатдан сўнг қайтди. "Барселона" ҳеч бўлмаса бу масалани ўйлаб олиш масаласига қайтгандир, аммо бу ерда бир қатор қийинчиликлар бор.


1. "Барселона" аниқ Лео Мессининг ПСЖдаги маошини такрорлай олмайди. Fbref маълумотига кўра, бу бир мавсум учун 60 млн евродан ортиқ маош. Таққослаш учун: "Барса"да энг кўп маошни Френки де Йонг олади – бир мавсумда 37,5 млн евро. Лапорта бундай миқдордаги пулни истисно этди. Ўша Роберт Левандовски ҳам йилига 20 млн евро олади (Де Йонг, Серхио Бускетс ва Жерар Пикедан сўнг клубдаги тўртинчи маош).


Месси агар жиддий тарзда қайтиш ҳақида ўйлса, молиявий томондан анча пастлашига тўғри келади.



2. Хави аниқ Мессига асосий ўйинчи ролини бермайди. Ҳозирда клубнинг фалсафаси ёш футболчиларни ўстиришга қаратилган. The Athletic хабарига кўра, Хави Мессининг қайтишига қарши эмас, аммо унинг майдонда эмас, кийин алмаштириш хонасида етакчи бўлишини хоҳлайди. Хави Месси ўйнашга қодир бўлган барча позицияларда керакли футболчиларни ўйнатиб бўлди.


Аммо, Месси келаси ёзда 37га киради, шундай экан, Мессининг бу ролга кўникишига тўғри келади.


3. Мессининг Жерар Пике билан муносабатлари кескинлиги ҳақида инсайд бор эди. У Леонинг ПСЖдан кетишидан анча олдин бошланган. Аммо, барчаси Пикенинг Мессининг эҳтимолий келишигача "Барса"дан кетишига қараб кетмоқда: у умуман ўйин сифатига мос келмайдиган даражадаги маошни олмоқда – бу "Барселона" раҳбариятини қониқтирмаяпти.



Мессининг қайтиши ҳозирча инсайдларда бор. Аммо, бунга умидлар Леонинг кетаётганда айтган гаплари билан боғлиқ: "Нима бўлишидан қатъий назар, бу ["Барса"] менинг уйим. Ким билади: балки қачондир бизнинг йўлларимиз яна кесишар".



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика