Месси қорин қисмидаги оғриқ сабаб, “Барселона”нинг жамоавий машғулотларида қатнашмади
31 мар 2019 23:49
Новости
Месси қорин қисмидаги оғриқ сабаб, “Барселона”нинг жамоавий машғулотларида қатнашмади
Аргентиналик форвард Лионель Месси “Барселона”нинг бугунги машғулотларини ўтказиб юборди, дея хабар беради AS.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи қорнининг пастки қисмида оғриқ хис этмоқда. У терма жамоа сафида Марокашга қарши ўртоқлик баҳсини ҳам мазкур сабаб туфайли ўтказиб юборганди. Ўтган йилнинг декабридан буён Месси оғриқ билан ўйнаб келмоқда. Шунингдек, футболчининг ўнг оёғида ҳам кичик жароҳат бор.
Шу туфайли, 31 ёшли ҳужумчи машқларни очиқ майдонда эмас тренажёр залида индивидуал тарзда ўтказган.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии