Месси келажаги борасидаги қарорни сайловдан кейин қабул қилади
18 дек 2020 19:44
Новости
Месси келажаги борасидаги қарорни сайловдан кейин қабул қилади
"Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳамон келажаги борасида якуний қарорни қабул қилмаган.
Аргентиналки чарм тўп устаси бу ҳақда 24 январда ўтказиладиган "Барселона" президентлиги учун сайловлардан кейин ўйлаб кўрмоқчи. Месси клубнинг янги президенти билан суҳбатлашиб, унинг режаларини билмоқчи ва шундан кейин клубда қолиши мумкин, дея хабар тарқатди ESPN.
Форварднинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Январь ойидан бошлаб у бошқа клублар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.
Жорий мавсум Ла Лигада 12 ўйин ўтказган 33 ёшли футболчи 5 та гол урган.
Комментарии