Мбаппе қаторасига 3-бор Франция чемпионати тўпурарига айланди
24 мая 2021 16:56
Новости
Мбаппе қаторасига 3-бор Франция чемпионати тўпурарига айланди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу мавсум ҳам Лига 1 тўпурарлигини ҳеч кимга бермади.
22 ёшли футболчи мамлакат чемпионатининг 31 учрашувида майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 7 та самарали узатмани амалга оширди.
Лига 1 тўпурарлар рўйхати иккинчи поғонасини "Лион" форварди Мемфис Депай ва "Монако" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер бўлишишди (ҳар иккиси – 20 тадан гол). Депай ҳамкасбидан юқорироқ қўйилди, сабаби Бен-Йеддер кўпроқ голини пенальтидан урган (8 - 10).
Мбаппе қаторасига учинчи мавсум Лига 1"нинг "Энг яхши тўпурари"га айланди. Ўтган мавсум футболчи чемпионатнинг 20 учрашувида 18 та гол уришни уддалаганди, 2018/19-йилги мавсумда эса франциялик спортчи 33 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии