RU

Последние новости

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  1 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  17 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  45 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Майсал Топволдиев: “Болаларимиз сифатли майдонларда тўп тепаётганлиги бизни хурсанд қилмоқда" Новости

Майсал Топволдиев: “Болаларимиз сифатли майдонларда тўп тепаётганлиги бизни хурсанд қилмоқда"

Қўқон шаҳрида болалар ўртасида бўлиб ўтаётган “Қўқон шаҳар хокими кубоги” мусобақасида иштирок этаётган , Ўш шаҳар БЎСМ мураббийи Майсал Топволдиевдан мусобақа ҳақида таассуротларини сўрадик.

"Қўқонда жуда яхши турнир ташкилланган. Биз бу ерда эканлигимиздан мамнунмиз. Барча жамоалар яхши , кучли жамоалар йиғилган. Биз Қирғизистондан 4 та жамоа келганмиз. Худо хохласа болаларга омад тилайман. Кучлилар чемпион бўлсин",- дейди Майсал Топволдиев.

- Бу ерда яратилган шароитлар сизни қониқтирмоқдами ?

- Албатта , барчаси аъло даражада. Майдонлар жуда сифатли, барча керакли анжомлар , тўплар етарли. Ҳеч қайси жабҳада муаммо йўқ. Фақат футбол ўйнаш керак ва ютиш керак. Айниқса табиий майдонларда ўйнаётганимиз  бизни хурсанд қилади. Аксарият болалар ўртасидаги мусобақаларда футбол майдонлари билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Бу ерда эса биз суперлига жамолари даржасидаги стадионларда футбол ўйнаяпмиз. Бундай майдонда болаларимиз жароҳат олиши камаяди, футбол ўйининиг сифати ортади.

- Ҳозиргина “Аҳмадхон” спорт клуби футболчилари устидан жамоангиз  йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу учрашув ҳақида нима дейсиз ?

-Биз кеча Бухоролик футболчиларга ютқазиб қўйган эдик. Кечагидан кўра бугун болаларимиз анча майдон ва шароитларга мослашиб олишди. Улар бугун майдонда анча эркин ҳаракат қилишди.  Бу ёшда ҳисобда олдинда борган жамоанинг ўйини янада яхшиланиб боради. Аксинча бўлса болаларни руҳан ўзларига келтириш қийин. Ўйламайнки болаларимиз бундан кейинги ўйинларда ҳам яхши ўйин кўрсатишади.

- Ҳозирги кунда Қирғизистонда болалар футболига бўлган эътибор қай даражада?

- Сўнгги йилларда юртимизда болалар футболи анча ривожланмоқда. Болалар футболининг моддий-техника базаси яхшиланди. Ҳар бир футбол мактаблари спорт инвентарлари  билан давлат  томонидан таъминланган. Турли мусобақалар болалар ўртасида ташкилланмоқда.  Ўзбекистонда ҳам болалар футболи яхши ривожланмоқда деб ҳисоблайман. 

-  Ўзбекистонда бўладиган мусобақаларга биринчи келишингизми ёки аввал ҳам келганмисиз ?

- Йўқ бу биринчи келишимиз эмас. Биз Ўзбекистонда ташкил қилинадиган турнирларга тез-тез келиб турамиз. Тошкент ва Бухорода бўлиб ўтган мусобақаларда ҳам иштирок этганмиз. Мусобақаларни ташкиллаштиришда Ўзбекистонлик болалар мураббийлари анча фаол . Бухоролик Акмал ака , Тошкентда Азиз ака бизни мусобақаларга таклиф қилиб туришади. Бундан ташқари бизга анча яқин бўлган Андижон шаҳрига ҳам тез-тез келиб футбол ўйнаб турамиз.  Фурсатдан фойдаланиб Қўқондаги турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика