RU

Последние новости

10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  3 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10

Майдонда фарғоналик журналистлар Новости

Майдонда фарғоналик журналистлар

Кеча Фарғонада “27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган аънавий мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти Футбол федерацияси, Фарғона вилояти мини-футбол ассоциацияси ҳам Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада тўртта жамоа иштирок этди.

Ўйинлар даврали тизимда ўтказилди. Мусобақа якунига кўра, бош соврин  етти очко жамғарган “Фарғона ҳақиқати” жамоасига насиб этди. Ушбу жамоа мусобақада қаторасига учинчи марта ғолиб бўлгани учун кўчма кубок уларга абадий берилди. Кейинги йилда янги кубок ишлаб чиқилади. Мусобақада олти очко тўплаган “Матбуот” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. “Рухсор” жамоаси учинчи, “Билимдон” жамоасига эса тўртинчи ўрин насиб этди.

Мусобақа якунида барча жамоалар пул мукофоти ва эсталик совғалар билан тақдирланишди.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика