RU

Последние новости

05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  1 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  8 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  17 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3

Мавсум олдидан "Интер"да нима гап? Новости

Мавсум олдидан "Интер"да нима гап?

"Интер" нисбатан камроқ қийинчилик ва йўқотишлар билан Антонио Контедан Симоне Индзагига "ўтмоқда".

"Лацио"дан фарқли равишда, янги мураббий схемани ўзгартириши, футболчиларнинг майдондаги жойларини алмаштириши ёки маълум нуқтага янги футболчилар излаши шарт эмас.

▪️ Ўтган мавсумнинг каттагина қисми давомида Самир Ханданович ўйинида сезиларли пасайиш кузатилаётгани таъкидланганди. Бироқ Хуан Муссо "Аталанта"га кўчиб ўтди, Ханданович эса "Интер"нинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб қолмоқда. Алекс Кордац "Кротоне"дан келди, лекин у учинчи посбон бўлиши кутилмоқда. Самирнинг ўринбосари эса Раду бўлса ажаб эмас, руминиялик кипер клубни тарк этса, Алекс иккинчи рақамга айланади. Захира варианти — Луижжи Сепе. "Парма" дарвозасида унинг жойини Буффон эгаллади.

▪️ Ҳимояда барчаси жойида: Шкриняр, Де Врей ва Бастони ўз ўрнида, Раноккья, Д’Амброзио ва Коларов билан шартнома муддати узайтирилди. Бироқ Де Врейнинг агенти Мино Райола эканлигини унутмаслик лозим. Бу ҳолатда барчаси бирдан ўзгариб кетиши мумкин. Аммо ҳозирча фақатгина "Эвертон" ҳақидаги миш-мишларгина бор.

▪️ Ашраф Хакими ПСЖга йўл олди, мавсумолди ўйинларда Дармиан ҳаракат қилди, бироқ ўнг қанотда ким асосий бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Балки бу роль Наитан Нандесга тегар — "Кальяри" билан музокаралар анчадан буён давом этмоқда. Индзагига уругвайликнинг универсаллиги жуда маъқул келяпти. Футболчи ярим ҳимоя марказида ҳам, чап қанотида ҳам ўйнай олади. Лекин Марко Рогнинг жароҳати вазиятни қийинлаштириб юборди, "Интер" Сардинияга Раджа Наингголанни жўнатиши ҳам талаб қилинади. Нандеснинг келиши Эктор Бельерин ва Дензел Думфриснинг ижараси эҳтимолини йўққа чиқармайди, аммо ҳозирча "Арсенал" ва ПСВ билан музокаралар вақтинча тўхтатилган. Асосийси — Наитанни қўлга киритиш.


▪️ Чап қанотда Иван Перишич қолмоқда, Эшли Янг ўрнига эса Федерико Димарко келди. Айнан Федерико асосий таркиб футболчиси бўлиши ёки камида мавсумни асосий футболчи сифатида бошлаши кутилмоқда. 23 ёшли Димарко "Верона" сафида омадли бир ярим мавсум (5та гол, 6та ассист) мавжуд, мавсумолди йиғинида ҳам у анча фаол ва айтишларича, Индзаги шогирди ҳаракатларидан жуда мамнун.

▪️ Майдон маркази: Брозович ва Барелла ҳамон сафда, лекин хорватиялик билан баъзи тушунмовчиликлар борлиги ҳақида "гаплар юрибди" — шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган ва келишувни узайтириш борасида ҳозирча маълумотлар йўқ. "La Gazzetta dello Sport" ёзишича, Марцело кетадиган бўлса, "Интер"га Миралем Пьянич таклиф этилиши мумкин. Ярим ҳимоячи "Барселона"га керак эмас, аммо бу борада ҳозирча аниқ гап йўқ.

▪️ Кристиан Эриксен яқин вақтлар ичида Италияга ташриф буюриши ва кўплаб тестлардан ўтиши зарур. Шундан кейингина футболчи умуман "Интер" сафида майдонга туша оладими ёки йўқ маълум бўлади. Мавсумга кўп вақт қолмади ва шу сабабли ҳам "нерадзурри" Хакан Чалханоглу билан шартнома имзолади. Мавсумолди учрашувларида туркиялик футболчи айнан Эриксеннинг нуқтасида самарали ҳаракат қилмоқда. Айнан у Индзаги учун "янги Луис Альберто" бўлиши кутилмоқда.

▪️ Шунингдек, Видаль, Весино, Сенси, Гальярдини + ёшлар бор. Уларнинг ҳар бири кетиши ҳам ёки мавсумни Миланда бошлаши ҳам мумкин.

▪️ Лукаку — "Интер" уни сотмоқчи эмас, Ромелунинг ўзи ҳам кетаман демаяпти. Йилига 10 миллион ваъда ҳам "Челси"га йўл олиш учун етарли бўлмади. Лаутаронинг шартномаси 2023 йил якунига етади. Томонлар келишувни узайтириш борасида ҳозирча тил топиша олишмаяпти. Аргентиналикни фақатгина катта нархга сотишлари мумкин — тахминан 80-90 миллион. Нима бўлса-да, уни кетишига тайёргарлик кўрилмоқда — бу йил бўлмаса, кейинги йил. Шорт-листда Индзагига яхши таниш Хоакин Корреа ва "Сассуоло"дан Андреа Распадори бор.

▪️ Учинчи ҳужумчи Алексис Санчес. Тўртинчиси — Андреа Пинамонти ёки 20 ёшли жамоанинг мавсумолди ўйинларидаги тўпурари Мартин Сатриано (4та гол). Ҳар икки футболчига ҳам қизиқаётганлар етарли — агар бу трансферлар амалга ошса, Бальде Кейта варианти бор. Футболчи 2018/19 йилги мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилиб улгурган. Кейта "Сампдория"даги мавсумдан сўнг (26 ўйин, 7та гол), "Монако" билан шартномаси борлигига қарамай, индивидуал машғулотларни олиб бораётгани ҳақида хабарлар бор ҳамда янги чақирувларни кутмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика