RU

Последние новости

20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5

Матонатли Синиша Михайлович лейкемиядан кейин коронавирусни енгди Новости

Матонатли Синиша Михайлович лейкемиядан кейин коронавирусни енгди

"Болонья" мураббийи бир йил ичида лейкемия ва коронавирусни енггани ҳақида.

2019 йил 13 июль куни Синиша Михайлович матбуот анжумани ўтказди. Бунга қадар Италия оммавий ахборот воситаларида Михайлович касал экани ҳақида хабарлар тарқаганди, аммо ҳеч бирига аниқлик киритилмаган эди. Михайлович журналистлар билан бўлган учрашувда унга қўйилган ташҳисни айтди — лейкемия (оқ қон саратони).

Биринчи реакция — кўз ёшлар. Михайлович айтишича, бир неча кун тинмай йиғлабди. Кейин эса яқинларига бу касалликни енгишга ваъда бериб, ўзини қўлга олибди. Матбуот анжуманида Михайловичнинг ёнида ўтирган "Болонья" шифокори шундай деди: "Унда касалликнинг ҳеч қандай белгилари йўқ эди". Аммо таъкидлади: "Лейкемияга қарши курашда анча вақт, метин ирода ва кучли сабр керак".

Синиша Михайловичнинг оғир дамлари шундай бошланганди.


Михайлович касалликни енггани ҳақида илк бор ноябрда айтганди. У даволаниш вақтида ҳам клуб билан ишлади

Бошидан Михайловични ҳамма қўллаб-қувватлади ("Болонья" ўйинчилари, рақиб клубларнинг ўйинчи ва мураббийлари ва ҳ.к) — бу унга тўғри йўлни топишида ёрдам берди. Июлдаги пресс-конференциядан сўнг у яна битта интервью берди ва деди: "Ҳозир оғир дамни бошдан ўтказяпман, лекин омадим бор экан. Сабаби, ёлғизмаслигимни англадим. Мени қўллаб-қувватлаганлар анча. Бу эса менга куч бағишлади ва ўзимда жасорат топа олишимга катта кўмак берди".

Июль охирида у химиотерапия қилиш учун биринчи курс даволаниш босқичини бошлаши керак эди. Бироқ у касалхонада ҳам ишлашдан тўхтамади — мураббийлик штаби билан мунтазам равишда алоқада бўлиб турди. Видео-алоқа орқали ёрдамчилари билан гаплашди, шунингдек, раҳбарият билан ҳам видео-конференция қилди. 2019 йил август ойи охирларида (касалхонадан чиқишидан олдин), "Болонья"нинг "Верона"га қарши ўйинига борди ва ўриндиқдан жамоани бошқариб турди.


Кейинги уч ой ичида иккита химиотерапияни бошдан ўтказди. Учинчисидан кейин Михайлович лейкемия билан курашаётганини маълум қилди:

  • У деярли касалхонада яшади.
  • Даволаниш вақтида 30 кг озди, кейин эса 9 кг семирди.
  • Ўша вақтда дори ичарди. Кунига ўртача — 19та (!)
  • Учинчи химиотерапиядан сўнг Михайлович уйига кетишига рухсат берилди. Овқатланиш тартибидаги чекловларни ҳам бекор қилишди. Кўчага ҳам чиқиши мумкин эди. Бироқ фаол ҳаракат бўйича бир қанча тақиқлар ўз кучида қолди.



Михайлович ноябрда шундай деганди: "Бундан буён биз Михайловичнинг лейкемия билан кураши ҳақида эмас, "Болонья" бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Синиша ҳақида гапирамиз. Шундан сўнг уни фақат бир марта (январда) касалхонага олиб боришди — лекин режали текширув мақсадида. Таҳлил натижаларига кўра, Михайловичнинг соғлиғи жойида экан.

Синиша касаллик уни ички ҳиссиётларини ўзгартиргани ҳақида гапириб берганди: кўп йиғлайдиган, баъзи нохуш нарсаларни ҳам осон қабул қиладиган ва атрофдаги воқеаларга муҳаббат билан қарайдиган бўлибди.

"Агар ғолиб чиқсангиз, ҳаттоки, энг қўрқинчли касаллик ҳам инсонни яхши томонга ўзгартириши мумкин экан. Касаллик менинг яшаш тарзим, фикрлашим ва хатти-ҳаракатларимни ҳам ўзгартирди. Кўп йиғлаяпман. Ҳаттоки, Синиша йиғлоқи бўлиб қолибди деган гапларни ҳам эшитдим. Лекин буни эшитиш менга ёқди. Чунки аввал ҳиссиётларимни яширардим. Энди ундай эмас. Мен хотиржам ва сабрли инсонга айландим".



Михайлович коронавирусни ҳам енгди — Covid-19'ни лейкемия билан таққослади

Августда, "Болонья" таътилдан қайтганидан кейин, клуб Михайловични коронавирус юқтириб олганлигини эълон қилди. Синишада касалликнинг ҳеч қандай аломатлари кузатилмади — тест топширди, натижа мусбат чиқди ва дарҳол карантинга олинди.

"Коронавирусдан умуман қўрқмадим. Фақатгина энг ёмони мен яна жамоадан узоқлашаётгандим. Лекин ўзимни яхши ҳис қилаётган эдим. Уйда ўтириб, фильмлар томоша қилдим. Қанчалигини сўраманг, чунки икки ҳафта ичида чамаси 50та кино кўрдим, шекилли. Ўшанда оилам ва жамоамни жуда ҳам соғиндим".

Михайловичга икки ҳафта ўтиб жавоб беришди ва у дарҳол "Болонья" билан машғулотларга киришди. Параллел равишда ўзи ҳам шуғулланарди: ҳар куни велосипедда 10 км масофани босиб ўтарди, машғулот залида шуғулланарди.

Михайловичнинг айтишича лейкемия уни руҳан кучлироқ қилди, ундан кейин мураббий коронавирусдан қўрқмай қўйган ва шунчаки қачон нормал ҳаётга қайтиши мумкин бўлишини кутган. "Лейкемиядан кейин коронавирус осонгина ичиб қўйса бўладиган бир стакан сувга ўхшайди. Мен қўрқмасдим, лекин вирус ҳеч қаерга кетиш нияти йўғиди. Вақт ўтса ҳам муаммо муаммолигича қоларди".



Соғлиғи билан муаммолар Михайловичнинг ишига қандай таъсир қилди?


Қисқача:

  • Мухлислар Михайловични тинмай қўллаб туришди: у ётган шифохона деразаси тагига келиб, қўшиқ куйлашди ва стадионда унинг шарафига олқишлар янграрди.
  • Михайлович шифохонадан чиққач, декабрь ойи бошида Болонья маъмурияти унга шаҳарнинг "шарафли фуқароси" номини берди. Ваҳоланки у жамоа билан эндигина икки йил ишларди.
  • Бунгача у Сербияда йил мураббийи деб тан олинганди.
  • "Болонья" ўтган мавсум 12 поғонани банд этди – бу сўнгги беш йилдаги иккинчи энг яхши натижа. "Болонья" президенти Жои Сапуто шундай деди: "Бу қийин йил эди ва биз жамоамиз билан фахрланамиз. Балки ҳаммаси идеал эмасдир, лекин Синишага қойил. У ўзига юклатилган вазифаларни уддалай олди. Биз мамнуният билан ҳамкорликни давом эттирамиз".



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика