RU

Последние новости

08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  0 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  11 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0

Массимо Каррера: “Россияда юлдузлар етишмайди, аммо яхши савиядаги футболчилар етарлича” Новости

Массимо Каррера: “Россияда юлдузлар етишмайди, аммо яхши савиядаги футболчилар етарлича”

Москванинг “Спартак” жамоаси мухлисларни ёқимли тарзда ажаблантириб, чемпионатда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Бош мураббий Массимо Каррера футболчилар билан қандай мулоқот қилаётгани, рус клублари савияси хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

— “Спартак”ка ўтишингиз ҳақида айтиб берсангиз.
- Европа чемпионатидан кейин Конте “Челси”га йўл олди. Мен келажагимни аниқлаб олишим лозим эди. Менга “Бари” қизиқди, аммо гап таклифгача етиб бормади. “Спартак” варианти эса аниқ бўлди. Францияга Дмитрий Аленичев ва бош директор учиб келди. Улар менга иш таклиф қилишди ва бунга дарҳол рози бўлдим. Чунки “Спартак” Россиянинг “Ювентуси” эканини билардим. У оддий жамоа эмас, балки кучли анъаналар тарихда катта ғалабаларга эга спорт жамияти. Менга чорловлар ёқади! Бу ерга Аленичевнинг ёрдамчиси сифатида келгандим. Президент ҳимоячиларни италиялик мураббий шуғуллантиришини хоҳлаганди.

— Леонид Федуннинг жамоани бошқариш ҳақида таклифи кутилмаган бўлдими?
— Клубда Аленичев билан ҳамкорликни давом эттиришни исташмаганда мендан бир неча ўйинга бош мураббий сифатида ёрдам беришимни сўрашди. Олдинда терма жамоалар билан боғлиқ танаффус турарди ва бу пайтда раҳбарият янги мутахассис қидиришга машғул эди. Ҳеч қандай хаёлга берилмадим. Бир неча ҳафтадан сўнг менга шартнома таклиф қилишди. Бунга яна ўйламасдан ижобий жавоб қайтардим.


— Рус тилидан ташқари жамоада қайси тилдан фойдаланасиз?
— Мен итальянча гапираман, таржимон эса уни русгача ўгиради. Кўп йилдан бери Россияда ўйнаётган Сальваторе Боккеттининг борлиги омадим келганини билдиради. Яна Фернандо бор, бразилияликлар мени тушунади. Футбол тили майдондаги ҳаракат ва кўрсатмалар орқали тушунарли. Бошида менга анча қийин бўлди. Лекин таржимон ёрдамида барибир мулоқот қила оламан.

— Рус клублари ҳозир қандай савияда?
— Ёмон об-ҳаво ноябрда учрайди. Танаффус 6 декабрдан мартгача чўзилади. Бу ерда футбол бошқача: майдонда ҳаракатланиш бўйича тактик машғулотлар камроқ берилади. Одатда россиялик мураббийлар майдонда қандай ўйнашни доскада кўрсатишади. Йигитларни ўйиндаги ҳолатга яқин шароитда машқ қилдириш жуда муҳим деб ҳисоблайман. Футболчилар тўп уларда бўлганда ва усиз ҳолатда қандай ўйнашни билишлари даркор. Тўпга эга ўйинчи 3-4 вариантга эга бўлиши керак. Устунликка шу тариқа эришиш мумкин.

— Россиядаги стадионлар қандай?
— Бу ердаги стадионлар яхши, бизнинг арена эса шунчаки ажойиб. Клубимиз стадионида ташкилий ишлар жуда яхши йўлга қўйилган.

— Мухлислар сизга қандай муносабатда бўлишади? Италияда ишқибозлар клуб, мураббий ва футболчиларга катта босим ўтказишади.
— Русча гапирмайман. Лекин мураббий лавозимида иш бошлаганимдан кейин улар билан учрашувда қатнашдим. Уларнинг хоҳишларини эшитдим. “Спартак” мухлислари қизиққон, қадрдон жамоага жуда яқин. Улар жамоа анъаналарига мос равишда ғалабани талаб қилишади, қайғуришади. Ўша суҳбатда мен ишқибозлар футболчиларнинг бошдан баланд сакрашга интилиши, ўзларини ўйинга бахш этишларини хоҳлашини билиб олдим. Шундай ҳолатда ҳеч ким биз томонга тош отмайди, ҳатто натижа фойдамизга ҳал бўлмаса ҳам. Қийин курашда ютқазсанг рақиб маҳоратини тан олиш лозим. Рақиб кучлироқ чиққан бўлса, бориб индамасдан қўлини сиқиб қўйиш зарур. Баҳона изламаслик керак. Мухлисларни ўйинчилар 120 фоиз кучини ишга солишларига ишонтирдим.


— Маҳаллий футболчилар ва хорижликлар ўртасида фарқни сездингизми? Россияда терма жамоа келажаги борасида баҳслашишмоқда. Капеллонинг иши бу ерда ўхшамади.
— Жавоб анча оддий туюлиши мумкин. Терма жамоа – авлодларга боғлиқ масала. Айни пайтда Россияда юлдузлар билан боғлиқ муаммо мавжуд. Лекин сифатли футболчилар етарли. Ёшларга эътибор қаратиш шарт. Айниқса, маҳоратли болалар мураббийларининг ўрни бунда жуда катта бўлади. Футболни ривожлантириш учун тўғри йўл танланган деб ўйлайман: жамоалар майдонга 6 хорижлик ва 5 маҳаллий футболчини туширишади. Италияда легионерлар сони чекланмаган ва биз Антонио билан баъзан 1 нафар маҳаллий футболчининг ўйинини кузатиш учун борган пайтларимиз бўлган. Чеклов терма жамоа учун ижобий ҳолат. Бошқа томондан у клуб мураббийига ҳаммасини тўғри ҳисоблаш ва кимни таркибга қўйишда баъзи қийинчиликлар келтириб чиқаради.

— Россияда қанча пайт ишлашни хоҳлайсиз?
— “Спартак” билан шартномам икки йилга мўлжалланган. Эътиборимни шу чемпионатга қаратганман ва шу ерда фаолиятимни йўлга қўйишни истайман. Мухлислар, жамоа билан яхши муносабатдаман. Бу ерда менга қулай. Биринчи вазифам Москвада имкон қадар узоқроқ қолиш ва “Спартак” билан юқори натижаларга эришиш.

— Оилангизни шу ерга олиб келасизми?
— Танаффус пайтида уйга бораман. Ноябрь охирида рафиқам ва икки қизим Москвага келади. Мартдан бошлаб рафиқам кўчиб келади. Қизларим катта, улар меҳмонга келиб туришади. Миландан Москвагача уч ярим соат парвоз қилиш етарли. Италия ва Россия бир-биридан харитада кўринганидек жуда узоқ эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика