Машғулотлар тиклангач "Милан"нинг 2 ўйинчиси сафдан чиқди
03 июн 2020 00:05
Новости
Машғулотлар тиклангач "Милан"нинг 2 ўйинчиси сафдан чиқди
"Россонерилар" ҳимоячиси Леонардо Дуарте жароҳатга йўлиқди.
23 ёшли бразилияликнинг мушакларида муаммолар юзага келган. Унинг тикланиш муддати аниқ эмас, аммо ўйинчи камида 3-4 ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиб юбориши тахмин қилиняпти.
Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу жароҳат "Милан" фаол машғулотларга қайтганидан кейин содир бўлган 2-ҳолат ҳисобланади. Ўтган ҳафта жамоа форварди Златан Ибрагимович ҳам сафдан чиққанди.
Комментарии