RU

Последние новости

21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  0 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  1 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  25 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  14 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1

"Машъал" якшанба куни олий лига йўлланмасига эга бўлиши мумкин Новости

"Машъал" якшанба куни олий лига йўлланмасига эга бўлиши мумкин

Биринчи лигада иштирок этаётган воҳамиз вакили "Машъал" жамоаси бугун навбатдаги тур учрашувини ўтказиб, "Чуст-Пахтакор" жамоаси устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.
Ушбу турда муборакликлар келаси йил Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини муддатидан аввал ҳал қилишлари ҳам мумкин эди. Аммо "Қуқон-1912" жамоаси ғалаба қозонгани учун бу кейинги турга қолди.

Жамоа кейинги 12-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Улар 6 октябрь якшанба куни "Косонсой" жамоасини қабул қилишади.

"Машъал" жамоаси кейинги турда ғалаба қозонса, жамоа Олий лига йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритиши мумкин. Чунки қуйи лигадан Олий лигага чиқиш учун фақат икки жамоага имкон берилишини ҳисобга олсак "Андижон" жамоасидан ташқари бирон жамоа "Машъал"ни бу имкониятдан маҳрум қила олмайди. Шунингдек бугун "Андижон" жамоаси ҳам "Зарафшон-НЦЗ"га ютқазиб қўйди.

Шундай қилиб, бугунги турдан сўнг "Машъал" ҳисобида 63 очко бор, "Андижон" жамоаси 56 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этиб турибди. 3-ўринда бораётган "Қуқон-1912" жамоаси ҳисобида эса 49 очко бор.

Ўзбекистон биринчилиги 2-босқичи тақвими бўйича 5та тур учрашувлари қолди. "Машъал" жамоаси шу қолган 5 турнинг учта учрашувини ўз майдонида ўтказади. Қуйида қолган учрашувларда "Машъал" жамоасига қайси жамоалар рақиблик қилишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

12-тур. 6 октябрь (якшанба)
«Машъал» - «Косонсой»

13-тур. 13 октябрь (якшанба)
«НБУ-Осиё» - «Машъал»

14-тур. 16 октябрь (чоршанба)
«Истиқлол» - «Машъал»

15-тур. 24 октябрь (пайшанба)
«Машъал» - «Оқтепа»

16-тур. 27 октябрь (якшанба)
«Машъал» - «Пахтакор-2»

Биз мухлислар "Машъал" жамоасини келгуси йилги мавсумда Олий лигада кўришни жуда ҳоҳлаймиз. жамоага эса қолган учрашувларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишларини истаб қоламиз. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика