RU

Последние новости

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

"Машъал": Кичик дербида йирик ғалаба Новости

"Машъал": Кичик дербида йирик ғалаба

Бугун Олий лиганинг 9-тури олдидан ёшларимиз "Шўртан"га қарши майдонга чиқди. Бу баҳсда Бахтиёр Саттаров шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 7 дақиқасидаёқ Ҳумоюн Муртозаев икки ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда дарвозани ишғол этишни уддалади. Шундан сўнг ташаббусни вакилларимиз қўлга олди. Бунинг натижасида Фирдавс Асадов 35 дақиқада иккинчи голга муаллифлик қилиб ҳисобни оширди. Бўлим якунланишига озгина қолганда қанотдан узатиб берилган тўпни Муртозаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва якуний ҳисобни таъминлади.

Иккинчи бўлимда ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланди. 70 дақиқада футболчимиз Жонибек Мирзақулов майдондан четлаштирилди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз очколари 10 тага етди ва турнир жадвалида 9-поғонада бормоқда.
Энди Саттаров шогирдлари навбатдаги турни 27 май куни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.

Ёшлар лигаси, 9-тур
«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) 3:0
Ҳакам:
Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 7, - 1:0. Фирдавс Асадов 35, - 2:0. Ҳумоюн Муртазоев 45, - 3:0.
Четлатиш: Жонибек Мирзақулов (70)

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Шоҳжаҳон Қиличев, Турсунмурод Ҳамдамов, Ҳумоюн Муртазоев, Бекзод Турсунов, Сардор Абдураимов, Фирдавс Асадов, Алиқулов, Бобур Искандаров, Мирзақулов, Сирожиддин Раҳматуллаев
Захира: Шохрух Эшбўтаев, Темур Маматов, Бакир Муртазоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Ҳалимов, Искандар Шодмонов, Шохрух Достонов

"Шўртан": Жаҳонгир Каримов, Мирмуҳсин Сатторов, Йўлчи Файзуллаев, Нурали Падаров, Юсуф Бўриев, Холмурод Холмуродов, Шахзодбек Хурсунов, Жасур Холтўраев, Ғулом Раҳмонов, Элёр Тоғаев, Акром Баҳромов.
Захира: Фаррух Турдалиев, Ислом Шодмонов, Илҳом Абдиев, Камробек Ҳусанжонов, Темур Комилжонов, Элёр Интизомов, Рустам Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика