RU

Последние новости

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  0 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

"Машъал": Ғузордан ғалаба билан қайтдик Новости

"Машъал": Ғузордан ғалаба билан қайтдик

Кеча, Олий Лиганинг 3 турини сафарда, Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказган «Машъал» майдон эгаларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

“Воҳа” дербиси дойирасидаги баҳсда ўйин тақдирини дастлабки бўлимдаёқ ҳал қилган вакилларимиз иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда ўтказишди.

Учрашувнинг 5 дақиқасидаёқ, Сардор Раҳмонов пеналтидан жамоамизни олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган жамоамиз қолган дақиқаларни ҳам ҳужум остида ўтказишди. 35 дақиқада, Зафар Тўраевнинг чамаси 25 метрлардан берган кучли зарбасини, Элдор Тожибоев пайқамай қолди ва тўп дарвоза тўридан жой олди 0:2.Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олишди, иккинчи бўлимда ҳужумдан бахтини излаган майдон эгалари 65 дақиқада ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Игор Тараннинг пеналтидан берган кучли зарбасини, Жавоҳир Илёсов қайтариб қолди. Бир дақиқа ўтиб учрашув бош ҳаками, Валентин Коваленко «Машъал» ҳужумчиси Қўзибоевни майдондан четлатди. Сон жиҳатдан кам бўлиб қолган “Газчилар” сифат борасида шу куни рақибларидан устунлик қилиб, Ғузордан ғалаба билан қайтишди.

 

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак) 0:2
18 март 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Набижон Рўзимов (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).

ПФЛУз вакили: Ахрол Иноятов.

 Голлар: Сардор Раҳмонов 5 пенальти, - 0:1. Зафар Тўраев 34, - 0:2.

 Амалга оширилмаган пенальтиИгорь Таран 65

 Огоҳлантиришлар: Игорь Таран 40, Сирож Ҳамроев 67, Отабек Нарзуллаев 80, Азиз Ғуломхўжаев 82, Жавоҳир Илёсов 90+1.

 Четлатиш: Зоҳир Қўзибоев 66

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев (29.Қадамбой Нурметов, 77), 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев, 88.Акмал Холматов (18.Маъруфхон Муродов, 46)

Захира: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов, 6.Жаҳонгир Жиямуродов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, .

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев (2.Искандар Шойқулов, 84), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов (10.Ҳумоюн Муртазоев, 63), 90.Зафар Тўраев (6.Мирзакамол Камолов, 71)

Захира: 30.Ботир Носиров, 23.Кенжа Тўраев, 31.Игорь Тимонюк

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика